Ипотека банк мижоз номидан сохта имзо қўйган ходимни ишдан бўшатганлигини маълум қилди

23.09.2021 16:05

837

Timer  png5 дақиқада ўқилади
Жорий йилнинг 21 сентябр куни "Muxbir Daliyev " телеграм каналида Ипотека банкнинг Андижон вилоят филиалида банк ходими гўёки мижоз билан учрашганлигини расмийлаштириш учун мижоз билан суҳбат баённомасига сохта имзо қўйганлиги ҳамда мижоз ролини "ўйнаган "

Жорий йилнинг 21 сентябр куни ;\"Muxbir Daliyev\" телеграм каналида Ипотека банкнинг Андижон вилоят филиалида банк ходими гўёки мижоз билан учрашганлигини расмийлаштириш учун мижоз билан суҳбат баённомасига сохта имзо қўйганлиги ҳамда мижоз ролини \"ўйнаган\" бошқа шахсдан фойдаланганлиги тўғрисида хабар жойлаштирилганди.

Банк матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур вазият юзасидан ўрганиш ўтказиш мақсадида Ипотека–банк Бош офиси ходимлари Андижон вилоятида мурожаат муаллифи билан учрашган ҳамда юқоридаги ҳолат ва мурожаатда кўтарилган масала юзасидан мулоқот қилган. Мурожаатда кўтарилган масала атрофлича муҳокама қилинган.

Шунингдек, юқоридаги мурожаатни дастлабки кўриб чиқиш жараёнида, масъулиятсизлик билан ёндашгани учун Ипотека-банк Андижон вилояти филиали раҳбарига огоҳлантириш берилган ҳамда қўпол хатога йўл қўйгани учун филиал масъул ходимига нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилиб, у билан тузилган меҳнат шартномаси 2021 йил 23 сентябрдан бекор қилинган.

Бу каби ҳолатлар юзага келишига йўл қўймаслик ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда шаффофликни таъминлаш мақсадида, Бош офис томонидан филиаллари фаолиятини назорат қилиш янада кучайтирилди, дейилган банк хабарида.

Теглар:

#мижоз#андижон#ипотека

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган