Жиззахда банк ходими фуқароларнинг 80 млн сўм пулини онлайн қиморга тикиб юборди

26.12.2024 14:21

253

Жиззах вилоятининг Зафаробод туманида тижорат банки ходими 6 нафар фуқаронинг карталарини ўзининг мобил иловасига улаб олган ҳолда, жами 80 млн сўм маблағни онлайн қиморга тикиб юборган. Тергов жараёнида маълум бўлишича, у қиморда ютиб, мазкур пулларни қайтариб қўйишни режалаштирган.

Фото: Ички ишлар вазирлиги

Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида Жиззах вилоятида фуқароларнинг 80 млн сўм пулларини талон-торож қилишда гумонланган банк ходими ушланди, деб хабар бермоқда ИИВ ҳузуридаги киберхавфсизлик маркази ахборот хизмати.

Тергов жараёнида аниқланишича, Зафаробод тумани, Узун маҳалласида яшовчи, 1983 йилда туғилган, тижорат банки тумани филиалининг масъул ходими сифатида ишлаб келган шахс туманда яшовчи олти кишининг 80 млн сўм пулини ўйинга тикиб юборган.


"Фуқароларнинг карталарини “Payme” иловаси орқали ўз рақамимга улаб, Linebet ўйинини ўйнадим. Сабаби, шу ўйинда ўйнаб, бироз даромад олиб, бу пулларни жойига қўймоқчи эдим. Ўйинда ютқазиб қўйдим ва пулларни вақтида қайтариб олмай қолдим. Фуқаролардан, айниқса, шу фуқаролар ва халқимиздан узр сўрайман, қилган ишимдан пушаймонман. Бошқаларга шу хил ўйинларни ўйнашдан эҳтиёт бўлишини тавсия қиламан. Пулни оляпман ёки ўғирлаш ниятида эмасман, ишлаб турсам қайтариб бераман деб айтмаганман. Ўзбошимчалик билан ўзимнинг рақамимни улаб, пулларни олиб қўйганман", - дейди гумонланувчи. 

Ушбу қонунбузарлик юзасидан тергов жараёни якунланиб, тўпланган ҳужжатлар судга юборилган.

Теглар:

#талон_торож#қимор

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган