Ўзбекистон банкларида очиш мумкин бўлган бепул банк карталари

07.01.2025 15:10

1 048

Жорий йил бошидан жамоат транспортида нақд пул орқали йўлкира нархи 3000 сўм этиб белгиланди. Бироқ, нақдсиз усулда (шу жумладан банк карталари орқали) тўлов қилинганда, йўл ҳақи миқдори 1700 сўм бўлиб қолади. Bankers.uz Ўзбекистон банкларидаги депозит талаб қилинмайдиган, бепул банк карталари рўйхатини тузди.

Фото: Bankers.uz

Ҳозирда бир нечта банклар UZCARD ва HUMO карталарини бепул тарзда тақдим этмоқда. Ушбу карталар депозит талаб қилмайди, шунингдек, маҳаллий тўловлар учун бирмунча қулай тўлов воситаси ҳисобланади.

Шунингдек, айрим банкларда депозитга маблағ сақлаш талаб қилинмайдиган Visa ва Mastercard карталарини очиш мумкин.

Қуйида банклар бўйича бепул ва депозит талаб қилмайдиган карталар рўйхати тақдим этилади:

Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибларга кўра, катталар учун карта очишда шахсни тасдиқловчи ҳужжат, болалар учун карта очишда эса боланинг туғилганлик ҳақида гувоҳномаси ва отаси (ёки онаси)нинг шахсни тасдиқловчи ҳужжати керак бўлади.

Изоҳ: Мазкур маълумотлар банкларнинг расмий веб-сайтларидаги маълумотлар асосида тузилган. У ёки бу банк бўйича қўшимча маълумотлар маълум бўлиб қолганда мазкур мақолага ўзгартириш киритилиши мумкин.

Карта очишнинг батафсил шартлари билан банкларнинг алоқа марказларига қўнғироқ қилиб ёки банк офисларига ташриф буюрган ҳолда танишиш мумкин.

Теглар:

#банк-картаси#тижорат_банклари

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган