Кеча, 24 декабрь куни Халқ банки Бош офиси биносида йилнинг энг муҳим лойиҳаларидан бири ─ "Зумерлар: Китоб ва келажак" форуми бўлиб ўтди. Тадбирни Халқ банки бошқаруви раиси Шуҳрат Атабаев очиб берди.
Фото: Халқ банки
Халқ банки бугунги кунда Ўзбекистондаги аксарият китобхонлик лойиҳаларини ўзининг ижтимоий масъулияти доирасида қўллаб-қувватлаб келмоқда. Хусусан, банк Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳомийси ҳисобланади.
Фото: Халқ банки
Халқ банки ҳомийлик қилаётган "Маҳалла кутубхонаси" лойиҳаси доирасида бир йил давомида Тошкент шаҳрининг ўзида 110 та маҳаллaда кутубхоналар ташкил этилди.
Фото: Халқ банки
Мазкур форум 2024 йилда китобхонлик соҳасида амалга оширилган ишларни таҳлил қилиш, Янги йилда йўналишни янада қизиқарлироқ қилиш учун фикр алмашиш мақсадида ташкил этилди.
Фото: Халқ банки
Форумда Ўзбекистоннинг машҳур ёзувчи ва шоирлари, китобхонлар, журналистлар ҳамда ижтимоий тармоқ фаоллари иштирок этди. Қизғин баҳс-мунозараларда зумерлар авлоди учун китобхонликни янада жозибали қилиш таклифлари ўрганиб чиқилди.
Фото: Халқ банки
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Халқ банки "Mutolaa" лойиҳаси ҳамкори бўлгани ҳақида хабар берган эдик.