Ипотека банк янги бепул хизматларни жорий қилди

25.12.2024 10:32

249

Хусусан, банкда маълум миқдордан кўп суммада омонат очган ёки халқаро пул ўтказмаларини амалга оширган мижозларга бепул банк карталари тақдим этилади. Шунингдек, банкоматлар орқали Ипотека банк карталарини бепул тўлдириш ва бошқа қатор бепул хизматлар жорий қилинди.

Фото: Ипотека банк

Ипотека банк ўз мижозларига қўшимча имконият яратиш ва хизмат сифатини ошириш мақсадида жорий йилнинг 20 декабрь санасидан янги банк тарифларини жорий этганини маълум қилади.  

Хусусан, янги тарифларга кўра: 

• Омонат эгаларига бепул банк карталари – 10 млн сўмдан (1000 АҚШ доллари) юқори миқдорда депозит очган мижозларга HUMO ёки UZCARD банк карталари бепул берилади.  

• Ипотека банк банкоматлари орқали банк картларини тўлдириш амалиёти эндиликда мутлақо бепул. Бу банк мижозлари учун молиявий бошқарув усулини янада осонлаштиради. 

• Болалар учун махсус карталар (UZCARD KIDS, HUMO Junior) банк хизматларидан фойдаланганлик учун бепул тақдим этилади. Бу ота-оналарга болалар харажатларини назорат қилиш, хавфсиз онлайн ва офлайн тўловлар, мобиль илова орқали ҳисобни тўлдириш, маблағлар устидан назорат қилиш имконини беради.  

• Умра ва Ҳаж сафарлари учун халқаро банк карталари – зиёрат учун махсус банк карталари тақдим этилади. 

• Мижозлар учун бепул банк карталари, халқаро пул ўтказмалари тизимлари орқали 500 АҚШ доллари ва ундан юқори миқдорда пул қабул қилувчи жисмоний шахсларга ажратилади.  

Ушбу ўзгаришлар Ипотека банк мижозларига кенг қамровли молиявий хизматлар сифатини оширишга қаратилган стратегиянинг бир қисми ҳисобланади.

Ҳамкорлик асосида

Теглар:

#ипотека-банк#тариф#банк-картаси

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган