Пластик карталарни етказиб бериш хизмати: банкларимизда аҳвол қандай?

23.09.2021 14:00

1 702

Timer  png5 дақиқада ўқилади
Банк пластик карталари чакана банк хизматлари бозорида фаол рақобат кузатилаётган йўналишлардан бири эканлиги сабабли, турли банклар ўз пластик карталарини тарғиб қилишда турли методикалардан фойдаланишмоқда.

Банк пластик карталари ;чакана банк хизматлари бозорида фаол рақобат кузатилаётган йўналишлардан ;бири эканлиги сабабли, турли банклар ўз пластик карталарини тарғиб қилишда турли методикалардан фойдаланишмоқда. Қайсидир банк ;карта орқали пул ўтказмаси амалга оширган иштирокчилар орасида ютуқли акция ўтказса, бошқа банк ;«юлдузчалар» тизими орқали ўз дўстини таклиф қилган мижозга балл бериб бермоқда, яна қайсидир ;банклар ;айрим турдаги карталарни очишни мутлақо бепул қилиб қўймоқда.

Bankers.uz Ўзбекистон банкларида эмиссия қилинадиган пластик карталарга буюртма бериш ва уларни мижоз айтган манзилга етказиб бериш имкониятининг мавжудлиги борасида ўрганиш ўтказди. Маълумотлар банкларнинг расмий сайтларидан, колл-марказига қўнғироқ қилиш ҳамда шахсан синаб кўриш орқали Bankers.uz жамоаси томонидан тўпланди.* Ўтган йил пандемия даврида деярли барча банкларда карталарни етказиб бериш хизмати йўлга қўйилган бўлса, пандемиядан сўнг айрим банкларни ушбу тажрибани давом эттиришга ундаган.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда фаолият юритаётган ;31 та тижорат банкидан** 8 таси пластик карталарни бутун республика бўйлаб етказиб беради. Бу 8 та банкнинг иккитаси давлат банки (Ўзсаноатқурилишбанк, Агробанк), қолганлари давлат назоратида бўлмаган банклардир (Ориент Финанс банк, Ипак Йўли банк, Капиталбанк, Ravnaq-bank, TBC Bank, Anorbank). Яна иккита банк ушбу хизматни ҳозирча Тошкент шаҳри ичида йўлга қўйган ва кенгайтириш устида иш олиб бормоқдалар, булар Туронбанк ҳамда Азия Альянс банк. Шунингдек, Алоқабанк колл-марказидаги оператор банкда карталарни етказиб бериш хизмати яқин вақт ичида қайта тикланишини маълум қилди. Бу борада илгари банк \"Ўзбекистон почтаси\" билан ҳамкорлик қилган бўлса, эндиликда хизмат банкнинг мобил иловаси Zoomrad орқали амалга оширилади.

Пластик карталарни эгаларига етказиб бериш бўйича Ўзсаноатқурилишбанк «Fargo» компанияси билан, Агробанк эса \"Ўзбекистон почтаси\" ҳамда «FedEx» (фақат Тошкент шаҳри учун) компаниялари билан ҳамкорлик қилади. Қолган банклар карталарни етказиб беришда ўз ходимларидан (ёки ёлланма ходимлардан) фойдаланишади. Аксарият банкларда карта етказиб бериш хизмати бепул, фақат Капиталбанк ушбу хизмат учун 10 минг сўм миқдорида ҳақ олади.

Карталарни элтиб бериш хизматини йўлга қўйган банкларнинг 10 таси (барчаси) ;HUMO тизимидаги карталарни, 8 таси Uzcard тизимидаги карталарни (иккита рақамли банкимизда Uzcard карта йўқ), 6 таси VISA тизимидаги карталарни, 7 таси Mastercard тизимидаги карталарни, 2 таси UnionPay тизимидаги карталарни етказиб беради.

3 та банкнинг веб саҳифасига кириб карта буюртма қилиш имконияти йўлга қўйилган бўлса, 4 та банкнинг мобил иловалари орқали буюртма қилиш имконияти мавжуд. 2 та банкда эса ҳам сайт, ҳам мобил илова орқали буюртма қилиш мумкин. Шунингдек, Anorbank ва Азия Альянс банкда банкнинг колл-марказига қўнғироқ қилиб ҳам, банк картасини буюртма қилиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон республикасининг тегишли меъёрий ҳужжатларига асосан, банк ҳисобварағи (шу жумладан банк картаси) очиш учун мижоз банк томонидан идентификация қилиниши (мижознинг шахси ўрганилиши) лозим. Бунда, тижорат банки томонидан жисмоний шахсни идентификациялаш шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат) ёки мижознинг биометрик маълумотлари асосида амалга оширилади. Жисмоний шахс идентификацияси шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат) асосида амалга оширилганда, тижорат банки бундай ҳужжатнинг асли билан танишиб чиқиши, биометрик маълумотлар асосида амалга оширилганда эса ушбу маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ахборот тизими билан верификация қилиши лозимлиги кўрсатилган.

Карталарини аутсорсинг асосида почта хизматларини кўрсатувчи фирмалар ёрдамида амалга ошираётган банклар, юқоридаги талабга қандай амал қилаётганлигини ўрганиш имконияти бўлмади. ;

\"Без

* Маълумотларнинг тўғрилигига таҳририят жавобгар эмас, аниқлаштириш тавсия этилади.

**Хай-тек банкдан маълумот олишнинг имконияти ;бўлмади

;

Теглар:

#пластик#ўзбекистон#карта

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган