Трастбанкда ҳам мижозларга етказиб берилган товар ва маҳсулотлар бўйича дебиторлик қарздорлигини сотиб олиш учун факторинг хизматини кўрсатиш амалиёти йўлга қўйилди. Ундан юридик шахс мақомига эга бўлган, банкда талаб қилиб олингунгача депозит ҳисобварақлари мавжуд бўлган хўжалик субъектлари фойдаланишлари мумкин.
“Трастбанк” ХАБ Инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш ва факторинг хизмати бўлими бошлиғи Шаҳноза Пўлатова факторинг ҳозирда бизнес учун муҳим восита эканини таъкидлаб, хўжалик юритувчи субъектларга етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар бўйича тўловни, регресс ҳуқуқи билан ёки регресс ҳуқуқисиз, олдиндан олиш имкониятини беришини айтиб ўтди.
“Мазкур хизмат тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларга кўплаб қулайликлар яратади. Яъни компаниялар ўзларининг жорий ҳисоб-китобларини тезда амалга ошириш имкониятига эга бўлади. Бу эса уларга бизнес фаолиятларини самарали ташкил этишга ёрдам беради. “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкида факторинг хизмати жорий йилнинг октябрь ойидан йўлга қўйилди ва қисқа вақт ичида мижозларга ўзининг соддалиги, тезкорлиги ва қулайлилиги билан маъқул келди” дейди Шаҳноза Пўлатова.
Бугунги кунда Трастбанкда 90 кунгача бўлган муддатга миллий валютада очиқ ва ёпиқ турдаги Факторинг хизматлари кўрсатилмоқда. Ушбу хизмат шартнома шартлари ва муддатларига кўра 2% дан 10% гача дисконт тўлаш шарти билан амалга оширилади.
“Трастбанкнинг факторинг хизматидан фойдаландик, – деди мижоз Жамшид Эргашев. – Илгари мижозлардан тўловларнинг кечикиши муаммосига дуч келардик. Бу кечикиш ликвидлигимиз ва молиявий режалаштириш жараёнимизга сезиларли таъсир кўрсатарди. Энди ўз маҳсулотларимиз ва хизматларимиз учун маблағларни анча тезроқ оляпмиз. Бу таъминотчиларимизга ўз вақтида ҳақ тўлаш, ходимларга иш ҳақи бериш ва ривожланишга сармоя киритиш имконини беряпти. Факторингдан фойдаланишнинг тезкорлиги ва қулайлиги бизни жуда мамнун қилмоқда. Боиси, жараён содда ва ортиқча ҳужжатбозликлар йўқ. Умуман, Трастбанк ходимлари юқори малакага эга бўлиб, доимо ёрдам кўрсатишга тайёр. Бу ерда кўп вақт сарфламаймиз, ишимизни тезда битирамиз".
Қисқа қилиб айтганда, Трастбанк мижозларга шу каби сифатли хизматларни тақдим этишга доимо интилишин, бизнесни ривожлантиришда ишончли ҳамкор бўлишга тайёр эканини билдирди.
Ҳамкорлик асосида