Ипотека банк Ўзбекнефтегаз билан стратегик ҳамкорлик келишувини имзолади

23.12.2024 12:03

203

Келишув доирасида 3 йил муддатга қиймати 60 млн АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилиши кўзланмоқда. Ушбу ҳамкорлик орқали банк энергетика соҳасини молиявий қўллаб-қувватловчи энг йирик маҳаллий хусусий банкка айланди.

Фото: Ipotekabank OTP Group

Ўзбекистоннинг етакчи банкларидан бири ҳисобланган Ipotekabank OTP Group энергетика соҳасидаги ўрнини мустаҳкамлаш ва молиявий алоқаларни рағбатлантириш мақсадида “Ўзбекнефтегаз” АЖ билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик тўғрисидаги бош келишувни имзолади. Ўзаро манфаатли келишув доирасида 3 йил муддатга қиймати 60 млн АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилиши кўзланмоқда.

Маълумот ўрнида, “Ўзбекнефтегаз” АЖ 1992 йилдан нефть ва газ саноати давлат концерни сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда. Ташкилот мамлакат ички бозорини табиий газ билан таъминлаш, юқори сифатли нефть-кимё маҳсулотларини ишлаб чиқариш, нефть ва газни қайта ишлаш технологияларини жорий этиш, шунингдек, қайта ишланган нефть маҳсулотларини халқаро бозорга экспорт қилишни ўз ичига олади. 

Фото: Ипотека банк

"Ушбу молиялаштириш келишуви асосида энергетика соҳасидаги муҳим ислоҳотларни юксалтириш, шу орқали мамлакатимизда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларни янада ривожлантириш кўзланган. Ipotekabank OTP Group “Ўзбекнефтгаз”нинг энг йирик ҳамкорига айланганидан маҳаллий хусусий банк эканлигидан фахрланади", – дейди Ипотека банк ОTP Group бошқаруви раиси ўринбосари в.б. Ираклий Элашливи.

Ушбу манфаатли ҳамкорлик Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланишида муҳим бир босқич бўлиб, икки томоннинг ушбу муҳим соҳада ўсиши ва инновацияларни рағбатлантиришга бўлган садоқатини мустаҳкамлайди.

Ҳамкорлик асосида

Теглар:

#ипотека-банк#меморандум

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган