“Hamkorbank” АТБ мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришга қаратилган кенг қамровли ташаббусларни амалга ошириш мақсадларидан келиб чиқиб, тадбиркорлик муҳити юқори бўлган шаҳар ва туманларда ўз филиаллари тармоғини кенгайтиришга катта эътибор қаратмоқда.Хусусан, банкнинг сўнгги йилларда очилган Чуст, Хазорасп, Чирчиқ, Каттақўрғон, Ургут ва Шаҳрисабз филиаллари муҳим стратегик лойиҳа дейиш мумкин. Бугунги кунда “Hamkorbank” тармоғи 164 та бўлинмани ўз ичига олган бўлиб, шундан 50 таси филиал, 114 таси эса филиалларга қарашли мини-банклардир.
Ғиждувон филиали “Hamkorbank” АТБнинг кенг тармоғининг муҳим қисми сифатида ўз фаолиятини бошлади. Янги филиални ташкил этишда Ғиждувон туманининг жойлашуви, аҳолисининг кўплиги ва тадбиркорлик фаолиятининг ривожланганлиги сабаб танланди. Ғиждувон азалдан ҳунармандчилик, қишлоқ хўжалиги ва савдо маркази сифатида танилган бўлиб, бугунги кунда ҳам ҳудуднинг иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга.
Фото: Hamkorbank
2009 йилдан то шу кунга қадар фаолият юритиб келган Ғиждувон банк хизматлари офиси (БХО) бугунги кунгача ҳудуднинг иқтисодий имкониятларини янада кенгайтиришга хизмат қилди. Ушбу офис 15 йиллик фаолияти давомида банкнинг энг самарали бўлинмаларидан бирига айланди. Банкнинг бу йўналишдаги саъй-ҳаракатлари натижасида янги филиал ташкил этишга асос бўлган муваффақиятлар қўлга киритилди.
Фото: Hamkorbank
Хусусан, жисмоний шахсларнинг омонат маблағлари ҳажми қарийб 15 миллиард сўмни ташкил этгани мижозларнинг банкка бўлган ишончини тасдиқлайди. Берилган кредитлар ҳажми 98 миллиард сўмга етди, шундан 58,2 миллиард сўм 258 та юридик шахсга, 39,8 миллиард сўм эса 753 та жисмоний шахсга молиявий ёрдам сифатида ажратилди. Доимий мижозлар сони 12 450 нафарга етган бўлиб, уларнинг 450 нафари юридик шахслар, 12 000 нафари эса жисмоний шахслардир. Бундан ташқари, БХО томонидан 10 000 га яқин банк картаси эмиссия қилинган бўлиб, бу ҳудудда замонавий молиявий хизматлардан фойдаланишга бўлган талабнинг ортиб бораётганидан далолат беради.
Ғиждувондаги янги филиалнинг очилиши маҳаллий аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун замонавий банк хизматларидан фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтиради. Янги филиал нафақат омонат ва кредит маҳсулотларини, балки электрон хизматлар, жумладан, онлайн тўловлар ва мобиль банк хизматларини ҳам таклиф этади. Бу молиявий жараёнларнинг самарадорлигини оширишга, аҳолининг кундалик эҳтиёжларини қондиришга ва молиявий масалаларни осон ҳал этишга хизмат қилади.
Филиал кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш учун махсус кредит дастурларини, шунингдек, тадбиркорликни бошқариш ва ривожлантириш бўйича маслаҳат хизматларини тақдим этади. Бундай қўллаб-қувватлаш маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг ривожланиши, янги иш ўринларининг яратилиши ва ҳудуд иқтисодиётининг ўсишига ҳисса қўшади.
Фото: Hamkorbank
Филиал нафақат молиявий хизмат кўрсатиш нуқтаси, балки ҳудуд учун муҳим ижтимоий объект сифатида ҳам хизмат қилади. Янги филиалнинг очилиши натижасида 25 та янги иш ўрни яратилди. Келгусида иш ҳажмининг ошиши билан ходимлар сонини икки бараварга ошириш режалаштирилган. Бу эса ҳудудда иш билан таъминлаш даражасини оширишга хизмат қилади.
Филиал замонавий талабларга жавоб берадиган бинода, яъни Ғиждувон тумани, “Дегрезон” маҳалла фуқаролар йиғини, Баҳоуддин Нақшбанд кўчаси, 1290-уй манзилида жойлашган. Ушбу филиалда электрон навбат тизими, замонавий касса хоналари, чакана хизмат кўрсатиш бўлимлари ҳамда яшил ҳудудлар мавжуд. Бу эса мижозлар учун янада қулай ва тезкор хизмат кўрсатиш имконини яратади.
Қўшимча маълумот:
“Hamkorbank” АТБ Ўзбекистоннинг етакчи молия муассасаларидан бири сифатида халқаро молия бозорларида катта нуфузга эга. Банк жаҳоннинг Ҳалқаро Молия Корпорацияси (IFC), Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки (ETТБ), Осиё Тараққиёт Банки (ADB), Голландия Тараққиёт Банки (FMO) каби етакчи халқаро молия институтлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйган. Мазкур ташкилотлар билан ҳамкорлик доирасида банкнинг молиявий барқарорлиги ва инвестиция салоҳияти янада мустаҳкамланмоқда.
Бундан ташқари, банк SWIFT халқаро банклараро алоқа тизими, VISA ва “UNION PAY” каби халқаро тўлов тизимлари, Шарқий Европа банклари ассоциацияси ҳамда Россия банклари ассоциациясининг фаол ва доимий аъзоси ҳисобланади.
Маҳаллий молия бозорида ҳам “Hamkorbank” ўз етакчилиги билан ажралиб туради. Банк республика тижорат банклари орасида молиявий натижалар, активлар ҳажми, кредит портфели, мижозлар базаси ва инновацион хизмат кўрсатиш бўйича бир қатор муҳим кўрсаткичларда етакчи ўринни эгаллайди. Шу билан бирга, банкнинг рейтинги доимий равишда юқори баҳоланиб, мамлакатдаги энг ишончли ва барқарор молия муассасаларидан бири сифатида эътироф этилмоқда.
“Hamkorbank” хусусий секторда солиқ тушумлари бўйича 8-ўринни эгаллайди, Фарғона водийсида эса мутлақ етакчилик қилади. Банкнинг мамлакат бўйлаб кенг филиаллар тармоғи ва инновацион хизматлари аҳолига замонавий молиявий ечимлар таклиф қилиш имконини бермоқда. Шунингдек, банк мижозларга нафақат анъанавий молиявий хизматлар, балки рақамли технологияларга асосланган илғор ечимларни ҳам тақдим этиб, бозорда ўз нуфузини мустаҳкамлашда давом этмоқда.
Ҳамкорлик асосида