Улуғбек Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими в.б. этиб тайинланди

19.12.2024 13:05

1 339

2010-2016 йилларда Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Улуғбек Мавлонович Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. У амалда вилоят ҳокими бўлиб ишлаётган МБ раисининг иккинчи собиқ ўринбосари бўлади.

Фото: Ҳудудий электр тармоқлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан "Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган Улуғбек Мавлонович Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Улуғбек Мустафоев 1968 йил 14 августда Жиззах вилоятида туғилган. Тошкент халқ хўжалиги институтини "Молия ва кредит" йўналишини тамомлаган. Меҳнат фаолиятининг дастлабки йилларида “Саноатқурилишбанк”нинг Жиззах вилоят филиалида кичик, кейинчалик катта мутахассис сифатида ишлаган. Кейинчалик Марказий банк Жиззах вилоят бош бошқармасида пул муомаласи бўлими бошлиғи, бош бошқарма бошлиғи ўринбосари, бош бошқарма бошлиғи, шунингдек Марказий банкнинг Андижон вилоят бош бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.

У. Мустафоев 2010 йилдан 2016 йилгача Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари лавозимида, 2016-2017 йилларда Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, 2017-2019 йилда “Ўзбекэнерго” АЖ бошқаруви раиси лавозимларида фаолият юритган. 2019 йил вазирлик негизида қайта ташкил этилган “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимига тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов ҳам 2008-2012 йиллар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари лавозимида фаолият юритганди.

Теглар:

#тайинлов#жиззах

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган