Марказий банк ўзиниг ижтимоий тармоқдардаги саҳифалари (Facebook, Instagram ва Telegram) учун "ишончлилик" (verification) белгисини олди. Ушбу белги ташкилот саҳифасининг расмий (текширилган) эканлигини билдиради.
Маълумки, ҳозирги кунда фирибгарлар кўплаб расмий ташкилотлар номидан ижтимоий тармоқларда саҳифа яратишган. Бундан кўзланган мақсад - асосан одамларни ушбу ташкилот бренди (номидан) фойдаланган ҳолда, алдаб, даромад топиш бўлса, баъзан "хайп" кўтариш ёки давлат расмий идоралар номидан ёлғон маълумот тарқатиш ҳисобланади.
Марказий банк ҳам айнан шу мақсадда, биринчидан саҳифаларни расмий мақомга эга бўлиши, шунингдек, аҳолимиз мазкур фирибгарликга алданиб қолмасликлари мақсадида, ижтимоий тармоқларда ишончлилик белгисини олди. Қуйида Марказий банкнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалардан скриншотлар тақдим этилади.
Скриншот: facebook.com
Скриншот: Телеграм мессенжери
Скриншот: Инстаграм
Тасодифий хабарлар
Ўзсаноатқурилишбанк акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши ўтказилди
Келаётган янги йил байрами муносабати билан кетма-кет беш кун дам олиш куни бўлиши кутилмоқда
BS/2 Ўзбекистонда касса марказларини ўзгартириш ва нақд пулни қайта ишлаш бўйича ечимларни тақдим этди