Ходимларнинг илм-салоҳиятини янада ошириш, жамоада ўзаро ҳамжиҳатликни таъминлаш мақсадида ташкил этилган интеллектуал ўйинларнинг 2024 йилдаги сўнгги босқичи “Заковат” аренасида бўлиб ўтди.
Фото: Туронбанк
Ўйинни “Заковат” телекўрсатувини бошловчиси Абдурасул Абдуллаев олиб борди. Қарийб бир йил давомида Туронбанкнинг республикада барча инфратузилмалари дастлаб ҳудудий босқич ўйинларида беллашдилар.
Фото: Туронбанк
Якуний финал ўйинида эса, энг яхши натижаларни қайд этган 33 та жамоа баҳс олиб борди. Ўйин сўнггида энг кучли 3 та жамоа ғолибликни қўлга киритди.
Фото: Туронбанк
Шу билан бирга, "Заковат" интеллектуал ўйинларида энг фаол иштирок этган аёл ва эркак ходимлар ҳам мукофотланди. Ғолиблар пул мукофотлари ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.