Микрокредитбанк бизнес-режа ижроси онлайн назорат қилинадиган модулни ишга туширмоқда

13.12.2024 17:12

283

Мазкур модул орқали банкнинг йиллик бизнес-режасини ишлаб чиқиш ва ижросини мунтазам назорат қилиб бориш мумкин. Бунда ҳар бир бизнес блок, ҳудудлар кесимида БХО ва БХМлар ҳам ўз йиллик режасини IABS дастурида таҳлил қилиб бориш имконига эга бўлади.

Микрокредитбанк

Микрокредитбанк Ўзбекистондаги банклар орасида биринчи бўлиб, “Fido biznes” МЧЖ билан ҳамкорликда IABS дастурида “Бизнес режа”нинг ижросини кунлик ҳамда ойма-ой назорат қилиб бориш имконини берувчи модулни йўлга қўймоқда

У орқали “Бизнес режа”ни ишлаб чиқиш, ижросини таъминлаш ва назорат қилиб бориш имконияти яратилади. Бунда ҳар бир бизнес блок, ҳудудлар кесимида БХО ва БХМлар ҳам ўз йиллик режасини IABS дастурига йил бошида шакллантириши лозим бўлади. 

Шунингдек, банкнинг кунлик даромад ва харажатларини Режа/Факт кўринишида онлайн кузатиб бориш ва назорат қилиш имконияти яратилади. Харидлар режаси онлайн шакллантирилади, DWH сунъий интеллект билан қамраб олинади, барча жараёнлар интеграциялашади, инсон омили қисқаради. Асосийси, барчаси ягона марказ орқали бошқарилади.

Ҳозирда тизим банкда тест режимида ишга туширилган ва 2025 йилнинг биринчи чорагида тўлиқ амалиётга жорий этилиши режалаштирилмоқда.

Теглар:

#микрокредитбанк

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган