Тошкент шаҳрида Association of Chartered Certifiyed Accountants (ACCA) ташкилотининг янги аъзоларини тақдирлаш ва ташкилотнинг 120 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Тантанали маросимда "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий менежмент департаменти директори ўринбосари Сарвар Сафаров АCCАнинг халқаро бухгалтерия, молия, аудит ва солиқ фанларига асосланган барча (13 та) имтиҳонларини инглиз тилида муваффақиятли топширганлиги ва АCCА ташкилотига аъзо бўлганлиги муносабати билан тақдирланди.
Фото: ACCA
Маълумот учун, АCCА молия, бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳаларидаги мутахассисларни бирлаштирган Британия бухгалтерлар ассоциацияси ҳисобланади.
АCCА сертификати энг нуфузли ва мукаммал имтиҳонлардан иборат, шахснинг профессионал билимларга эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлардан бири ҳисобланади.