Фото: HR Sanoat Qurilish bank телеграм канали
Ўзсаноатқурилишбанк банк соҳасида камида 5 йиллик халқаро тажрибага эга бўлган юқори малакали ходимларни қуйидаги йўналишлар бўйича раҳбарлик лавозимларига таклиф қилмоқда.
- Риск-менежмент;
- Ахборот технологиялари (IT);
- Лойиҳаларни молиялаштириш (project finance).
Банк эълонида номзод кадрлар ишга қабул қилинган тақдирда, истиқболли карьера поғоналарини тақдим этишга, шунингдек номзоднинг малакаси, тажрибаси ва касбий маҳоратидан келиб чиқиб, энг жозибадор меҳнат шароити билан таъминлашга тайёр эканлиги билдирилган.
Номзодларга қуйидаги асосий талаблар қўйилган:
- нуфузли хорижий олий таълим муассасаларида таҳсил олган бўлиши;
- чет эл банклари ва молия институтларида камида 5 йил иш тажрибасига эга бўлиши;
- номзоднинг халқаро даражадаги сертификатларга (CFA, CIMA, CIA, ACCA, FRM ва бошқалар) эга бўлиши олқишланади.
Қўшимча маълумот учун телефон рақам: +998947114045
CVларни юбориш учун e-mail: tashnazarova@uzpsb.uz
Тасодифий хабарлар
"Ipoteka Mobile" иловасига iOS тизимида ишловчи қурилмалардан кириш вақтинча чекланмоқда
Бизнесни ривожлантириш банки томонидан кўрсатилаётган факторинг хизматлари бўйича маълумот берилди
Омонатлар бўйича ўртача тортилган ставка 7 йиллик максимумни янгилади