Қалбаки 998 млн 740 минг сўм пулни Жиззах вилоятида 27 200 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахслар ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар берди.
Маълумотларга кўра, Фарғона вилоятида яшовчи 1980, 1983 ва 1989 йилларда туғилган 3 нафар фуқаро ўзаро тил бириктириб, қалбаки пулларни Жиззах вилоятида айирбошлашга уринган.
Терговга қадар текширув давомида мазкур шахслардан олинган 200 минг сўм, 100 минг сўм ва 20 минг сўмлик купюралар кўринишидаги қалбаки банкнотлар пуркагичли принтер ёрдамида чоп этилганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 176-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилгани айтилди.