Микрокредитбанк мижозлар учун Astrasend халқаро пул ўтказмаси тизимини жорий қилиш мақсадида Соколовский банки билан халқаро ҳамкорлик шартномасини имзолади. Айни дамда Astrasend халқаро пул ўтказмаси тизимини интеграция қилиш жараёни бошланган бўлиб, тизимни янги йилда ишга тушириш мақсад қилинган.
Эндиликда Россиядан жўнатилаётган маблағларни ҳеч қандай оворагарчиликсиз қабул қилиш мумкин. Мазкур тизим тўлиқ ишга тушганидан кейин, ўтказмаларни нақд кўринишда ─ АҚШ долларида ҳам олиш имконияти бўлади.
Маълумот учун, Astrasend ─ Россияда яратилган тизим бўлиб, пул ўтказмаларининг сифатли, тезкор ва арзон хизматини тақдим этишга қаратилган халқаро тўлов тизимидир.