Ўзбекистон Конституциясида банклар фаолиятига оид қандай моддалар мавжуд?

08.12.2024 19:15

381

Бугун, 8 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги нишонланмоқда. Шу муносабат билан Bankers.uz нашри Конституциянинг IX ва XXVI бобларида келтирилган банк ва пул-кредит сиёсатига оид моддаларни алоҳида тақдим этади.

Bankers.uz

Ўзбекистонда банклар фаолияти бир нечта қонун ва қонуности ҳужжатлари билан тартибга солинади. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг IX ва XXVI бобларида банклар фаолиятига оид моддалар мавжуд. Bankers.uz нашри Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг банк ва пул-кредит сиёсатига оид бандларини ўрганди. 

IX боб. Иқтисодий, ижтимоий, маданий ва экологик ҳуқуқлар

41-модда. Ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли. Банк операцияларининг, омонатларнинг ва ҳисобварақларнинг сир тутилиши, шунингдек, мерос ҳуқуқи қонун билан кафолатланади.

ХXVI боб. Молия, пул ва банк тизими

147-модда. Ўзбекистон Республикаси ўзининг ягона молия, пул ва банк тизимига эга.
148-модда. Ўзбекистон Республикасининг Давлат буджети республика бюджетидан, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетидан ва маҳаллий бюджетлардан иборатдир. Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетини шакллантириш ҳамда ижро этиш тартиб-таомиллари очиқлик ва шаффофлик принциплари асосида амалга оширилади. Фуқаролар ва фуқаролик жамияти институтлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг шакллантирилиши ҳамда ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади. Фуқароларнинг ҳамда фуқаролик жамияти институтларининг бюджет жараёнида иштирок этиши тартиби ва шакллари қонун билан белгиланади.
149-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ягона солиқ тизими амал қилади. Солиқларни жорий қилиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлисига тегишлидир.
150-модда. Ўзбекистон Республикасининг пул бирлиги сўмдир. Сўм Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ягона чекланмаган қонуний тўлов воситасидир. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида қонуний тўлов воситалари сифатида пул белгиларини муомалага киритишда ва уларни муомаладан чиқаришда мутлақ ҳуқуққа эгадир.
151-модда. Ўзбекистон Республикасининг банк тизими Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан ва банклардан иборатдир. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул-кредит ва валюта сиёсатини ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мамлакатда банклар фаолиятини тартибга солишни амалга оширади, банк ва тўлов тизимларининг барқарор фаолият кўрсатишини таъминлайди. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ўз вазифаларини бажаришда мустақилдир. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини ташкил этиш тартиби қонун билан белгиланади.

Теглар:

#конституция#тижорат_банклари

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган