Click SuperApp'га айланди: фойдаланувчилар ва бизнес учун янги имкониятлар

05.12.2024 14:27

494

29 ноябрь куни Click ҳамкорлар учун ўтказилган тақдимотда SuperApp'га айланганини эълон қилди. Шунингдек, тадбирда компания фойдаланувчилар ва бизнес учун янги имкониятларни тақдимот қилди.

SuperApp – бу ҳаётнинг турли соҳаларида фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини қондирадиган турли маҳсулот ва хизматларни бирлаштирувчи кўп функцияли илова. Мазкур формат барча керакли хизматларни ягона интерфейсда олиш имконини беради.

Бизнес учун янги имкониятлар

Click ҳар қандай миқёсдаги бизнес учун Click SuperApp платформасида шахсий мини-иловалар очиш имконини яратди. Бу орқали бизнес эгалари Click платформасида ўз товар ва хизматларини сотиши мумкин. Click 18 миллиондан ортиқ фойдаланувчиларга эга бўлиб, бу бошқа бизнеслар учун жуда манфаатлидир. Янги илова яратиб, унга бу миқдорда фойдаланувчиларни жалб қилиш тадбиркорлардан кўп вақт ва йирик маблағ талаб қилади.

Бизнес интеграциясини осонлаштириш учун, Click тайёр ҳамкорлик ечимларини таклиф қилади, улар ёрдамида мини-иловаларни кўп маблағ сарфламаган ҳолда яратиш мумкин. Бир неча хизматлар аллақачон Click SuperApp'да ўз мини-иловаларини очдилар. Жорий йилнинг ўзида фойдаланувчилар учун таом ва гулларни етказиб бериш, шунингдек, повербанкларни ижарага олиш каби хизматлар яратилди. Ушбу модель юқори талабга эга ҳисобланади. Фойдаланувчилар кўплаб иловаларни юклаб олишни, ҳар бирида рўйхатдан ўтишни ва карталарни боғлашни хоҳламайдилар, айниқса бу янги хизмат бўлса. Click'да эса фойдаланувчи ортиқча қадамларсиз хизматлардан тўғридан-тўғри фойдаланиш имкониятига эга.

Шунингдек, Click офлайн жойларда тўлов имкониятларини сезиларли даражада кенгайтирди. Бугуннинг ўзида Click SuperApp иловаси орқали Tez QR терминалларида QR-код ёрдамида тўловларни амалга ошириш мумкин.

Бундан ташқари, Click ҳамкорлари учун махсус аппарат яратди. Мазкур аппарат колонка кўринишида бўлиб, Click Sado деб номланади. Одатда QR-код орқали тўлов қилинганда, сотувчи тўлов ўтганини текшириш учун мижознинг телефони экранини суратга олади ёки тўлов ўтганини ҳамкасбидан қўнғироқ қилиб сўрайди. Click Sado ушбу муаммога ечим ҳисобланади. У орқали сотувчи онлайн тўлов амалга оширилганлигини текшириши шарт эмас – агар транзаксия муваффақиятли ўтган бўлса, аппарат махсус овоз билан тўлов ўтгани ҳақида хабар беради ва тўлов суммасини айтади.

Ўзини ўзи банд қилганлар учун хизмат

Click Business'нинг навбатдаги янгиликларидан бири ўзини ўзи банд қилганларга қаратилган. Бугунги кунда Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилганлар сони 4 миллиондан ортиқни ташкил қилади. Ўзини ўзи банд қилган шахслар Click'да бир дақиқадан кам вақт ичида профилни рўйхатдан ўтказиши ва кейин QR-код ёрдамида алоҳида ҳамёнга мижозлардан тўловларни қабул қилишни бошлаши мумкин. Маблағ ҳамёнга шу ондаёқ бориб тушади ва ундан бирданига фойдаланиш мумкин, масалан ҳамёндан тўлаш ёки Click'га боғланган бошқа карталарга пул ўтказиш. Шахсий кабинетда тўловлар ва харажатлар ҳақидаги маълумотлар қулай форматда тақдим этилади, бу эса молиявий жараёнларни самарали бошқаришга ёрдам беради.

Фойдаланувчилар учун янги ечимлар

Click ўзининг янгиланган Click Premium обунасида манфаатли шартларни таклиф қилди. Обуна нархи 35 000 сўмга тушди ва унинг ичига:

  • UZCARD ва HUMO карталари ўртасида ойига 8 млн сўмгача бепул ўтказмалар,
  • премиум қўллаб-қувватлаш,
  • кўпайтирилган кешбек,
  • тўловлар тарихини қулай форматда кузатиб бориш каби имкониятлар киради.

Шунингдек, фойдаланувчилар Click Travel саёҳатни режалаштириш платформасидан фойдаланиш имкониятига эга бўлишди. Хизмат манфаатли чегирмаларни топиш, тайёр турларни харид қилиш, меҳмонхоналар ва авиачипталарни бронь қилиш, шунингдек суғурта қилиш имконини беради. Илова БАА, Миср ва бошқа мамлакатлардаги машҳур курортларга саёҳатларни таклиф этади.

Маросимда тақдим этилган яна бир хизмат - бу бутун оила учун контентга эга бўлган Click TV платформасидир. Фойдаланувчилар ҳар бир оила аъзоси учун шахсий тавсиялар, жумладан, болалар контенти учун алоҳида профилларни созлашлари мумкин. Платформада 150 та телеканал (мусиқа, спорт, кўнгилочар), шунингдек, кўрсатувлар, сериаллар ва фильмларни, жумладан, ўзбек тилида ҳам томоша қилиш мумкин.

Ҳамкорлик асосида

Теглар:

#click

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган