“Agrobank Mobile” иловасида онлайн идентификация қилиш имконияти пайдо бўлди

Агробанк "MyID" билан ҳамкорликда банкнинг мобил иловаси - "Agrobank Mobile" орқали, FaceID технологияси ёрдамида жисмоний шахсларни онлайн идентификация қилишнинг такомиллашган ечимини йўлга қўйди. Мобил иловадаги кейинги янгиланиши билан, ушбу ўзгариш тез кунларда ишга туширилиши айтилмоқда.

FaceID орқали онлайн идентификациялаш орқали қуйидаги жараёнлар орқали амалга оширилади ва қатор қулайликлар яратилади:

  • Мижозлар “Agrobank Mobile” иловасида рўйҳатдан ўтиш жараёнида юзлари паспорт маълумотлари билан онлайн солиштирилади;
  • Ушбу жараён банк мижозларига банкка ташриф буюрмасдан онлайн ҳисоб рақам очиш, картага буюртма бериш, кредит олиш, омонат очиш ва бошқа банк хизматларидан тўлиқ масофавий фойдаланиш имкониятини беради;
  • Мазкур технология орқали, ўз навбатида мижозлар ҳисобларидаги маблағлар янада хавфсиз бўлиши таъминланади.

Агробанк расмий телеграм каналида маълум қилинишича, мазкур ечим бўйича синовлар муваффақиятли якунланган ва тез кунларда барча “Agrobank Mobile” эгалари иловаларини янгилаб ушбу инновацияни қўллай бошлашлари мумкин бўлади.

 

×