Декабрь ойида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

01.12.2024 04:58

4 092

Конституция куни муносабати билан 3 кун, Янги йил муносабати билан 5 кун кетма-кет дам олиш кунлари бўлади

Фото: Bankers.uz

Декабрь ойида беш кунлик иш ҳафтасида ишловчи ўзбекистонликлар жами 11 кун дам олиши кутилмоқда. Хусусан, 8 декабрь — Конституция байрами якшанба кунига тўғри келиши муносабати билан, байрам куни Президент Фармонига мувофиқ 9 декабрь, душанба кунига кўчирилади. Шу муносабат билан, беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар (шу жумладан банк-молия соҳаси ходимлари) уч кун кетма-кет — шанба, якшанба ва душанба кунлари дам олади.

Янги йил муносабати билан 30 ва 31 декабрь, душанба ва сешанба саналари дам олиш кунлари бўлади. Фақат 30 декабрдаги дам олиш ҳисобига беш кунлик ишлайдиганлар учун 14 декабрь, шанба иш куни бўлади. Яъни, жами ҳисобда беш кунлик иш ҳафтасидагилар янги йил муносабати билан камида 5 кун — 28 декабрдан 1 январь кунигача дам оладилар.

Келаётган янги йил байрами муносабати билан 2025 йил бошидаги дам олиш кунлари қанча давом этиши президентнинг дам олиш кунлари ҳақидаги янги қарори қабул қилинганидан кейин маълум бўлади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган