Хоразмда банкдан 10 млрд кредит олиб бериш учун 110 минг пора талаб қилган шахслар ушланди

29.11.2024 09:00

387

Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳрида кредит маблағлари ажратилишига ёрдам беришни ваъда қилган фирибгарлар қўлга олинди.

Фото: Бош прокуратура департаменти

Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳрида кредит маблағлари ажратилишига ёрдам беришни ваъда қилган фирибгарлар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум бўлишича, Боғот туманида фуқаролар И.Ю. ва Х.Н. тадбиркор С.М.нинг ишончига кириб, ўзларини гўёки банк ходими сифатида таништирган. Улар С.М.дан юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 10 млрд сўм кредит маблағи ажратиб бериш эвазига 110 000 доллар талаб қилган. Фирибгарлар олдиндан 10 000 доллар олган вақтида Департамент томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Шайхонтоҳур туманида фуқаролар Д.М. (муқаддам судланган) ва Ж.И. тадбиркор Н.И.нинг ишончига кириб, унга гўёки банк муассасасида ишловчи танишлари ёрдамида 1 млрд сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратиб беришни ваъда қилган. Бунинг эвазига 5 000 АҚШ долларини олган вақтида Департамент ўтказган тезкор тадбирда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани айтилди.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган