Тенге қадрсизланиши фонида Қозоғистон Миллий банки асосий ставкани оширди

Тенге қадрсизланиши фонида Қозоғистон Миллий банки асосий ставкани оширди

Фото: Azernews

Қозоғистон Миллий банкининг Пул-кредит сиёсати қўмитаси базавий ставкани 14,25% дан йиллик 15,25% даражасига оширишга қарор қилди. Бу ҳақда Қозоғистон Марказий банки ахборот хизмати хабар берди

Қарор янгиланган прогнозлар ва инфляция рисклари балансини баҳолашни ҳисобга олган ҳолда қабул қилингани айтилмоқда. 

“Қозоғистонда октябрь ойида йиллик инфляция тариф дастурининг амалга оширилиши ва тенгенинг заифлашиши фонида тартибга солинадиган хизматлар нархининг сезиларли даражада ошиши билан 8,5 фоизгача кўтарилди. Инфляциянинг тезлашишига ички талаб юқори бўлган шароитда ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва бозор хизматлари нархларининг ошиши ёрдам берди”, дейилади Миллий банк ҳисоботида. 

Ноябрь ойи давомида Қозоғистон тенгеси долларга нисбатан 24,74 тенгега қадрсизланди. Ноябрь ойи бошида 1 сўм = 26,16 тенге бўлган бўлса, 29 ноябрга келиб, 1 сўм 24,97 тенгега тенглашган

Ҳисоботда қайд этилишича, иқтисодиётда инфляцияга қарши босим бюджет даромадлари бажарилмаганлиги сабабли амалга оширилаётган фискал рағбатлантириш ҳисобига сақланиб қолмоқда.

Миллий банк, шунингдек, 2024 йил учун инфляция прогнозини 8-9 фоизгача янгилади. 2025 йил учун прогноз 6,5-8,5 фоиз, 2026 йил учун 5,5-7,5 фоиз даражасида қайта кўриб чиқилди. Умумий инфляция 2027 йилда мақсадли кўрсаткичга яқинлашиши кутилаётгани маълум қилинди.

×