Микрокредитбанк "смарт офис" лойиҳасини амалиётга татбиқ этди

28.11.2024 06:25

447

Timer  png5 дақиқада ўқилади
Тижорат банклари орасида биринчи бўлиб амалга оширилаётган ушбу лойиҳа доирасида электрон ҳужжат айланмаси ─

Фото: Микрокредитбанк

Микрокредитбанк Realsoft билан ҳамкорликда банкда ҳужжатлар айланмаси бўйича муҳим трансформаон жараённи амалга оширди. Тижорат банклари орасида биринчи бўлиб амалга оширилаётган ушбу лойиҳа доирасида электрон ҳужжат айланмаси ─ "e-xat" ва гибрид почтаси билан интеграция қилинди. Натижада банкдаги ҳужжатлар ─ қарор, буйруқ, фармойиш, ариза, чора-тадбир, билдиргилар, чиқиш хатлари ушбу платформа ёрдамида масофадан туриб, э-имзо орқали имзоланмоқда.

Бундан ташқари, ходимларнинг хизмат сафарлари ҳисоботи, касаллик варақалари тўловлари, ишга келиб-кетишлари назорати инсон омилисиз Смарт офис орқали амалга оширилади. 

2025 йилдан бошлаб эса банк Кузатув кенгаши қарорлари ҳам Смарт офис орқали масофадан туриб имзоланишини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

Банк тизимида мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши ҳужжат айланишини тезлаштириб, иш самарадорлигини оширишга ёрдам беради. Шунингдек, ортиқча вақтни ҳамда қоғоз сарфини камайтиради.

Маълумот учун, Микрокредитбанк Realsoft билан ҳамкорликда 2022 йилдан буён Collective.uz платформасини банк фаолиятига татбиқ этиб келмоқда. Смарт офис лойиҳаси эса Collective.uz негизида такомиллашган ҳолда янгидан ташкил этилмоқда.

 

 

 

 

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган