Davr Bank нинг янги "Davr Business" иловаси тақдимоти бўлиб ўтди

26.11.2024 12:43

352

Timer  png5 дақиқада ўқилади
Тадбирга бизнес вакиллари, IT-мутахассислар ва молиявий бошқарувнинг замонавий ечимлари бўйича фаолият юритувчи ҳамкорлар ташриф буюрди.

Фото: Davr Bank

Кеча 25 ноябрь куни Davr Bank томонидан янги “Davr Business” иловасининг тақдимот маросими ўтказилди. Тадбирга бизнес вакиллари, IT-мутахассислар ва молиявий бошқарувнинг замонавий ечимлари бўйича фаолият юритувчи ҳамкорлар ташриф буюрди.

Фото: Davr Bank

Маросимда янги платформани ишга туширишдан асосий мақсад – корхоналарнинг молиявий жараёнларини соддалаштириш, тезлаштириш ва автоматлаштириш орқали уларнинг самарадорлигини ошириш экани таъкидланди.

Davr Bank томонидан ишлаб чиқилган ушбу илова бизнес эгаларига қуйидаги имкониятларни тақдим этади:

  • корпоратив ҳисобларни самарали бошқариш;
  • барча турдаги тўловларни амалга ошириш;
  • транспорт воситаларини бошқариш;
  • замонавий аналитик усуллардан фойдаланиш.

Фото: Davr Bank

Шунингдек, қулай интерфейс, кенг функциялар ва ишончли хавфсизлик — бу илованинг асосий устунликларидандир. "Davr Business" иловаси, айниқса, автоматлаштириш ва инновацион ривожланишга интилувчи компаниялар учун жуда мос келади.

Ҳар бир корхона учун вақт ва маблағ муҳим ресурс ҳисобланади. "Davr Business" иловаси корхоналарга бу ресурсларни самарали бошқариш, харажатларни қисқартириш ва фаолият самарадорлигини ошириш имконини беради.

Фото: Davr Bank

Тақдимот давомида спикерлар "Davr Business" иловасининг тадбиркорлар учун қатор афзалликларини санаб ўтди. Жумладан:

Автоматлаштириш имкониятлари: Қулайлик ва тезкорликни ошириш, масофадан туриб бошқариш.

Хавфсизлик: Мижозлар маблағларининг тўлиқ ҳимоя қилинганлиги, юқори даражадаги шифрлаш технологияларидан фойдаланиш.

Ишончлилик: Илованинг барқарор ишлаши ва техник қўллаб-қувватлаш хизмати.

Фото: Davr Bank

Қўшимча маълумот учун:

+99871 207 40 40

1284

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган