Фото: Президент матбуот котиби
Бугун Душанбе шаҳрида якунига етган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистонда ҳукумат алмашгандан кейин хориж банкларида музлатилган афғон активларини "эритиш"ни таклиф қилган. Бу ҳақда ТАСС нашри хабар бермоқда.
"Гуманитар вазиятни инобатга олган ҳолда, биз хорижий банклардаги афғон ҳисобларини блокдан чиқариш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қиламиз", - деган Мирзиёев Душанбеда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) юбилей саммитида сўзлаган нутқида.
Эслатиб ўтамиз, август ойининг ўрталарида АҚШ Афғонистон Марказий банки захираларининг кўп қисмини тўсиб қўйган. Вашингтон жами 9 миллиард доллардан 7 миллиард долларни музлатиб қўйган ббўлса, Афғонистон Марказий банки вакили эса Америка ҳукумати Толибонга молиявий имкониятларни тақдим эта олмаслигини таъкидлаган.
The Wall Street Journal нашри маълумотларига кўра, АҚШ Афғонистонга нақд доллар етказиб беришни ҳам тўхтатган.
Президент Мирзиёев қўшни республикадаги ҳозирги вазиятни ҳисобга олган ҳолда ШҲТ-Афғонистон форматида олий даражадаги учрашувларни мунтазам ўтказишни таклиф қилди.
Мавзуга доир: Афғонистон банк тизими — қўшниларда банклар қандай ишлайди
Тасодифий хабарлар
Тенге банкдан 3 таси бирда
Апрель ойида Ўзбекистонда муомаладаги нақд пул миқдори сезиларли кўпайди
Автокредитлар миқдори ўтган йилга нисбатан 2,4 баробарга камайди