Октябрь ойида муаммоли кредитлар қарийб 500 млрд сўмга ортди

21.11.2024 08:23

717

Timer  png5 дақиқада ўқилади
Муаммоли кредитлар (NPL) қолдиғи банк тизими бўйича ой давомида 474 млрд сўмга кўпайган ва 22 трлн сўмдан ошган.

Фото: Bankers.uz

Марказий банк маълумотларига кўра, 2024 йил октябрь ойида банкларнинг кредит портфели 5,38 трлн сўмга кўпайиб, унинг жами қолдиғи 521 трлн сўмдан ортган. Давлат банклари орасида фақатгина Туронбанкда (-58,1 млрд сўм) кредит қолдиғи камайди. Қолган давлат банкларининг барчасида кредитлар қолдиғи ортиши ҳисобига уларнинг кредит портфели 3,4 трлн сўмга, бошқа банкларда 1 трлн 957 млрд сўмга ортган. Бошқа банклар орасида жами 8 та банкда кредит қолдиғи камайган. Кредит портфелда энг катта пасайиш Ипотека банк (-708 млрд сўм)да кузатилган.

NPL

Муаммоли кредитлар (NPL) қолдиғи банк тизими бўйича ой давомида 474 млрд сўмга кўпайган ва 22 трлн сўмдан ошган. NPL қолдиғи давлат банкларида 356 млрд сўмга кўпайган бўлса, бошқа банкларда ўсиш 118 млрд сўмга тенг бўлган. Хусусан, муаммоли кредитлар ўсиши асосан Ўзмиллийбанк (+352 млрд сўм), Капиталбанк (-200,4 млрд сўм) ҳамда Ориент Финанс банклар ҳисобига тўғри келган. Октябрь ойи давомида муаммоли кредитлардан энг кўп Ипотека банк (-486,1 млрд сўм) қутулган. Кредит портфелдаги NPL улуши ўтган ойга нисбатан деярли ўзгармаган ҳолда 4,2% даражасида қолган.

Манба: cbu.uz

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган