Мадад Инвест банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтади

21.11.2024 07:16

277

Timer  png5 дақиқада ўқилади
Йиғилиш 2024 йил 12 декабрь куни соат 11:00 да, Фарғона шаҳрида ўтказилиши маълум қилинди

“Madad Invest Bank" АТБ Кузатув кенгаши акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2024 йил 12 декабрь куни соат 11:00 да, Фарғона шаҳрида ўтказилишини маълум қилди.

Йиғилиш кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилиши белгиланган:

  1. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
  2. Кузатув кенгаши айрим аъзоларининг ваколатини муддатидан илгари тугатиш масаласини кўриб чиқиш.
  3. Кузатув кенгаши айрим аъзоларининг ваколати муддатидан илгари тугатилган аьзолари ўрнига янги Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
  4. Кузатув кенгаши аъзоларига тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш.
  5. Банк томонидан тузилган йирик битимни маъқуллаш.
  6. Банкнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.

Банк Кузатув кенгашининг 2024 йил 20 ноябрдаги мажлиси қарорига асосан йиғилиш ҳақида акциядорларни хабардор қилиш учун учун банк акциядорлари рўйхати 2024 йил 21 ноябрь куни шакллантирилади. Акциядорларларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2024 йил 8 декабрь куни ҳолатига тузилади.

 

 

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган