Марказий банкнинг Наманган вилоят Бош бошқармасига янги бошлиқ тайинланди

Марказий банкнинг Наманган вилоят Бош бошқармасига янги бошлиқ тайинланди

Фото: Асакабанк

2024 йил февраль ойидан буён "Асакабанк" АЖ Кредит мониторинги департаменти директори лавозимида ишлаб келган Бекзод Анварович Сулайманов Марказий банкнинг Наманган вилоят Бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Б.Сулайманов 1987 йил Наманган вилояти Наманган шаҳрида туғилган. 2009 йил Наманган мухандислик Иқтисодиёт институтини, 2021 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академиясини (сиртқи тарзда) тамомлаган.

Бекзод Сулайманов 2009-2022 йилгача Ипак Йўли банки Наманган филиалида турли лавозимларда, шу жумладан 2019-2022 йиллар филиал бошқарувчиси лавозимида, 2022-2023 йилларда Наманган вилояти ҳокимлиги молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти мудири лавозимида, 2023-2024 йиллар Асакабанк Наманган филиали бошқарувчиси лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур лавозимда 2023 йилнинг феврал ойидан буён Маъруфжон Раҳмонов фаолият олиб бораётган эди.

×