Фото: Микрокредитбанк
Мижозларга банк хизматларини кўрсатишда ҳужжатлар айланмасини тезлаштириш мақсадида "E-notarius" (Электрон нотариус) платформасидан фойдаланиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишувга эришилди.
Дастлаб синов тариқасида банкнинг Тошкент шаҳар бошқармасида "E-notarius" тизими ёрдамида масофадан туриб, автомототранспорт воситалари билан боғлиқ гаров шартномаларини расмийлаштириш тижорат банклари орасида биринчи бўлиб, банк биносининг ўзида амалга ошириш имконияти яратилди.
Яқин кунларда Ўзбекистондаги тижорат банклари орасида биринчи бўлиб, “Микрокредитбанк” АТБ тизимида чет эл тажрибаси асосида "E-notarius" платформасидан фойдаланиш тўлиқ жорий қилинади. Албатта, бу мижозларга тезкор ва сифатли банк хизматларини кўрсатишга хизмат қилади.
Шунингдек, банкда хизматлар турини кенгайтириш бўйича яна янгиликлар қилиш ишлари давом этмоқда.
Тасодифий хабарлар
Президентнинг тадбиркорлар билан учрашувдаги нутқида янграган банклар ва кредитлашга доир асосий лаҳзалар
Ўзсаноатқурилишбанк томонидан миллий валютада янги омонатлар таклиф этилмоқда
Май ойида жами муаммоли кредитлар қарийб 128 млрд сўмга камайган