UZCARD FORUM 2024 қандай ўтди — фотоҳисобот

UZCARD FORUM 2024 қандай ўтди — фотоҳисобот

Фото: UZCARD

24 октябрь куни Тошкентдаги “InterContinental Trilliant” меҳмонхонасида Ўзбекистонда йилнинг асосий финтех-тадбирларидан бири бўлган иккинчи UZCARD FORUM бўлиб ўтди. Bankers.uz мазкур тадбирда бўлиб ўтган муҳим воқеаларни бир материалда тўплади.

Давид Меликидзе. Фото: UZCARD

Жорий йилги форум "Open Banking – молиявий хизматларнинг келажаги" мавзусига бағишланди. Open Banking – бу молия саноати келажагининг асосий йўналишларидан бири ва форумнинг асосий мавзуларидан бирини UCMG бош директори Давид Меликидзе тақдим этди.

Тадбир мамлакатнинг барча банк ва финтех соҳаларидаги етакчи компанияларини битта бизнес платформада бирлаштира олди. Форумда банклар, тўлов тизимлари ва ташкилотларнинг 500 дан ортиқ вакиллари қатнашди, тажриба ва ғоялари билан ўртоқлашди ҳамда финтех келажаги, долзарб муаммолар ва уларни ҳал қилиш усуллари ҳақида фикр алмашишди.

Фото: UZCARD

UZCARD EXPO

UZCARD FORUM 2024 доирасида InterContinental Trilliant меҳмонхонасининг биринчи қаватида Экспо кўргазмаси ўтказилди. Бу ерда форум ҳамкорлари ўзларининг инновацион маҳсулотлари ва ечимларини тақдим этди ҳамда молиявий технологиялар соҳасидаги ютуқларини намойиш қилди. Хусусан, Экспода ATTO, Plum Tech, ERA, Huawei, BTech каби компаниялар ўз стендлари билан иштирок этди.

Фото: UZCARD

Панель муҳокамалари

Форум доирасида бир неча қизиқарли мавзуларда панель муҳокамалари бўлиб ўтди. Форум доирасида муҳокама мавзулари қуйида келтирилган:

  1. Ўзбекистонда ва МО минтақасида BNPL жорий этиш истиқболлари: чақирувлар, имкониятлар ва хавфлар;
  2. Банк иловалари учун реал-тимеда маълумотларни интеграция қилишнинг мураккабликлари: қандай қилиб уларни ҳал қилиш мумкин;
  3. Open Banking: трендлар ва тенденциялар;
  4. Ўзбекистонда Исломий банк хизматларини ривожлантириш трендлари ва истиқболлари: соҳани нима кутмоқда?;
  5. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг тренд ҳамда тенденциялари;
  6. Ўзбекистон молия бозорида ислом банкчилигининг ривожланиш тенденциялари.

Фото: UZCARD

Фото: UZCARD

Муҳокамларнинг ҳар бирида соҳасининг етакчиси бўлган компания раҳбарлари, менежерлари ўзаро фикр алмашдилар.

Меморандумлар

Форум доирасида UZCARD бир неча ҳамкорлари билан янги лойиҳалар бўйича меморандум ҳамда шартномаларни имзолади.

Фото: UZCARD

Жумладан, UZCARD ва Қирғизистоннинг "Элкарт" миллий тўлов тизими ўртасида муҳим ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Бу ҳамкорлик икки давлат ўртасида электрон тўловлар учун янги имкониятларни очиши қайд этилди.

Фото: UZCARD

Hamokorbank ва UZCARD ўзаро содиқлик лойиҳасини ишга тушириш бўйича шартнома тузилди.

Фото: UZCARD

Бундан ташқари, UZCARD молия институтлари учун сунъий интеллектга ихтисослашган финтех-стартап zypl.ai билан ҳам муҳим шартнома имзолади. Қўшма корхона "1ziyo.ai" деб номланиб, у Ўзбекистонда банк сектори учун сунъий интеллект ечимларини ишлаб чиқарувчи биринчи компаниядир.

"Юмалоқ стол" атрофидаги муҳокамалар

Тадбир доирасида тижорат банкларининг раҳбарлари бир стол атрофида тўпландилар. Йиғилиш ёпиқ тарзда бўлиб ўтди. Унда 2025 йил учун мўлжалланган режалар муҳокама қилинди.

Фото: UZCARD

Тақдимот

Форум доирасида UZCARD ижрочи директори Олим Закиров компаниянинг ҳозирга қадар амалга оширган лойиҳалари ҳамда келгусида кўзда тутилаётган янги маҳсулотлар ҳақида тақдимот қилди.

Фото: UZCARD

Хусусан, Orient Finans Bank билан ҳамкорликда синов лойиҳаси сифатида чиқарилган янги "UZCARD SHERDOR" премиум картаси тақдим қилинди.

Фото: UZCARD

UZCARD Awards

Форумда UZCARD томонидан тижорат банклари ўртасида ташкил этилган футбол бўйича чемпионатнинг ғолиб ва совриндорлари тақдирланди. Ушбу мусобақада Ўзмиллийбанк жамоаси олтин медални, Трастбанк жамоаси кумуш ҳамда Orient Finans Bank жамоаси бронза медалларини қўлга киритди. Чемпион жамоа аъзоларининг ҳар бирига Чемпионлар лигасининг 2024-2025 йилги мавсум финалига чипталар совға қилинди. Ғолибларга мукофотларни Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Равшан Эрматов ҳамда Профессионал футбол лига раҳбари Диёр Имомхўжаевлар топширди.

Фото: UZCARD

Фото: UZCARD

Тақдирлаш маросими шу билан чекланиб қолмади. Анъанага мувофиқ UZCARD ўз ҳамкорларини турли номинациялар бўйича мукофотлади. "Молиявий сектор риводи ва рақамли регуляция соҳасида қўшган ҳиссаси учун" номинациясида Марказий банк тақдирланди.

Фото: UZCARD

Шунингдек, "Энг яхши эмитент" номинациясида:

  • Халқ банки:
  • Агробанк:
  • Алоқабанк:
  • Ипотека банк:
  • Ипак йўли банк:
  • Ўзмиллийбанк:
  • Микрокредитбанк.

"Сифатли эмиссия" номинациясида:

  • Hamkorbank;
  • Туронбанк;
  • Асакабанк;
  • Asia Alliance Bank.

"Корпоратив бизнесни ривожлантириш бўйича етакчи" номинациясида:

  • Капиталбанк;
  • Orient Finans Bank;
  • InFinBank;
  • Ўзсаноатқурилишбанк.

"Энг технологик ва тезкор банк" номинациясида:

  • Давр банк;
  • Universalbank.

"Фаҳрий ҳамкор" номинациясида:

  • Трастбанк;
  • Tenge Bank;
  • Бизнесни ривожлантириш банки;
  • Ziraat Bank Uzbekistan;
  • KDB Bank Uzbekistan;
  • Пойтахт банк;
  • Octobank;
  • Mybank;
  • Эрон Содерот банк;
  • Smartbank;
  • Hayot Bank;
  • Apex Bank.

"UZCARD KIDS энг яхши эмитенти" номинациясида:

  1. Гарант банк;
  2. ANORBANK.

"Виртуал карталар эмисссияси етакчиси" номинациясида:

  • AVO Bank;
  • TBC Bank.

“Финтех секторини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” номинациясида:

  • Uzum Bank;
  • Atmos.

“Рақамли тўловларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” номинациясида:

  • Click;
  • Payme;
  • Oson;
  • Alif Tech;
  • Beelab.

“Халқаро ўтказмаларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” номинациясида:

  • Plum Tech.

"Инновацион технологиялар" номинациясида:

  • ATTO.

"Йил кашфиёти" номинациясида:

  • Paynet.

"Стратегик ҳамкор" номинациясида:

  • Soliq Servis;
  • Fido Biznes;
  • NCI Projects Inc мукофотланди.

Тадбирдан муҳрланган фотолавҳаларнинг тўлиқ галереясини қуйидаги ҳавола орқали кўриш мумкин.

Теглар:
×