Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати томонидан валюта қимматликларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олдини олиш мақсадида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ф.Н. ва И.П.лар олдиндан тил бириктириб, фирибгарлик ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан ҳеч қандай қийматга эга бўлмаган 1988 йилда ишлаб чиқарилган 1 000 000 (бир миллион) АҚШ доллари кўринишидаги яхлит купюрани фуқаро У.га 40 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Фото: https://t.me/Department_uz
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати.
Фото: 1 000 000 АҚШ долларлик купюра, фото интернет тармоғидан
Тасодифий хабарлар
Туронбанкнинг ёшлар лойиҳаси 400 нафар талабани қамраб олди
Бош вазир ўринбосари Ўзсаноатқурилишбанк фаолиятини ўрганди
Octobank 2024 йилнинг биринчи ярмида эришилган натижаларни маълум қилди