Фото: Гарант банк
"Гарант банк" АЖ Кузатув кенгашининг жорий йил 4 ноябрдаги қарори билан Кодир Мухлисбекович Адилов ушбу банк бошқарув раиси этиб тайинланди. Тегишли ҳужжат нусхаси Корпоратив ахборот ягона порталида эълон қилинди.
Кодир Адилов - 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2003 йилда Тошкент автомобил йўллари институни "менежмент", 2009 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини "менежмент" йўналиши бўйича тамомлаган.
К.Адилов банк тизимидаги меҳнат фаолиятини 2005 йилнинг февраль ойидан бошлаган. Меҳнат фаолияти давомида Капиталбанк, Octobank (собиқ Равнақбанк) тизимида турли лавозимларда фаолият юритган. Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Қ.Адилов 2022 йилнинг декабрь ойидан буён "Octobank" АЖ Амалиёт бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.
Амалдаги тартибларга кўра, Кодир Адилов номзоди Марказий банк томонидан тегишли розилик олингандан сўнг, лавозимга расман тасдиқланган ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Гарант банк бошқарув раиси лавозимида 2022 йилнинг январь ойидан буён Аброр Мухамедханов фаолият юритган эди.