Фотоскриншот: Асакабанк
7 ноябрь куни Асакабанкнинг 29 йиллиги нишонланди ва яна шу куни банкнинг "Пойтахт" ва "Самарқанд" БХМлари замонавий, шинам янги биноларга кўчди.
Янги бинолар замонавий талабларга жавоб берадиган тарзда қурилиб, мижозларга сифатли, тезкор ва ишончли хизмат кўрсатиш учун барча шарт-шароитлар яратилгани таъкидланди. Янги биноларнинг манзиллари қуйида келтирилган:
- Пойтахт БХМ манзили: Яккасарой тумани, Абдулла Қаҳҳор кўчаси 73-уй.
- Самарқанд БХМ манзили: Самарқанд шаҳар, Кўксарой майдони 7-уй.
Асакабанкда мижозлар учун қулайлик ва ишончлиликка алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Янги биноларда барчага янада самарали хизмат кўрсатилиши мақсад қилингани қайд этилди.