Davr Bank CRM тизимини жорий қилиш бўйича танлов эълон қилди

07.11.2024 10:48

802

Davr Bank ушбу секторга мўлжалланган CRM тизимларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш тажрибасига эга бўлган, талабларга мос индивидуал ечимларни таклиф эта оладиган компанияларни танловда қатнашишга таклиф этмоқда.

Фото: Spot.uz

Davr Bank CRM тизимини жорий этиш учун пудратчини танлаш бўйича танлов эълон қилди. Танлов мижозлар билан ўзаро алоқаларни яхшилаш, савдо ва хизмат кўрсатиш жараёнларини автоматлаштириш ҳамда ходимлар самарадорлигини ошириш мақсадида ўтказилмоқда.

Davr Bank ушбу секторга мўлжалланган CRM тизимларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш тажрибасига эга бўлган, талабларга мос индивидуал ечимларни таклиф эта оладиган компанияларни танловда қатнашишга таклиф этмоқда.

Тизимга қўйиладиган асосий талаблар:

  • мижозлар базасини ва улар билан ўзаро алоқалар тарихини бошқариш;
  • савдо ва хизмат кўрсатиш жараёнларини автоматлаштириш;
  • банкнинг мавжуд тизимлари билан интеграция;
  • ташкилот эҳтиёжларига мослаштириш имконияти;
  • маълумотларнинг ишончли ҳимояси.

Танловда иштирок этиш шартлари:

  1. CRM тизимларини молиявий секторда жорий этиш бўйича муваффақиятли тажрибага эга бўлиш.
  2. Малакали мутахассислар мавжудлиги.
  3. Жорий этишдан кейин техник ёрдам ва қўллаб-қувватлашни таъминлашга тайёр бўлиш.

Қизиқ иш билдирган компаниялар ўз таклифларини ва қўшимча маълумотларини ушбу манзилга юборишлари мумкин. Аризаларни қабул қилиш муддати 15 ноябргача давом этади.

Теглар:

#даврбанк

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган