Инфографика: Bankers.uz
Payme тўлов тизими 2024 йилнинг тўққиз ойида 186,9 млрд сўмдан ортиқ соф фойда кўрди. Мазкур кўрсаткич 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 22,19 фоизга ёки 33,95 млрд сўмга кўпроқдир. Бу ҳақда компания ўз молиявий ҳисоботида маълум қилди.
Компания активлари июль, август, сентябрь ойларида ярим йиллик кўрсаткичга нисбатан 77,46 млрд сўмга ёки 33,19 фоизга ошиб, 310,8 млрд сўмга етган. Ҳисобот даври (III чорак) давомида Payme компаниясининг жами капитали 33,63 фоизга ўсиб, 293,6 млрд сўмга тенг бўлди.
Ташкилот соф тушумлари қарийб 341,56 млрд сўмни ташкил этган. Ялпи фойда эса 274,87 млрд сўмгача ошган. Компания харажатлари ҳам ҳисобот даврида қарийб 35 млрд сўмга кўпайган ҳамда 94,67 млрд сўмгача етган.
Эслатиб ўтамиз, “PAYME” АЖ тўлов ташкилоти биринчи ярим йилни 113 млрд сўм соф фойда билан якунлаганди, бу 2023 йилнинг мос даври билан таққослаганда 7,7 фоизга кўпроқ бўлганди. Ялпи фойданинг ўсиши 23,9% ни ташкил этган, давр харажатлари эса 35 млрддан 63,9 млрд сўмгача ўсганди.
Тасодифий хабарлар
Капиталбанк бошқаруви раиси ўринбосари бир ой ўтмасдан лавозимидан озод қилинди
Марказий банк миллий валюта “Сўм рамзи”ни яратиш бўйича танлов эълон қилди
Ўзбекистондаги капитализациясига кўра энг қиммат банклар номи маълум бўлди