Инфографика: Bankers.uz
2024 йилнинг тўққиз ойи давомида Ўзбекистонга хориждан жўнатилган пул маблағлари ҳажми 34,8 фоизга ошиб, 11,62 млрд долларни ташкил этди. Бу ҳақда 31 октябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов маълум қилди. 10 ойда амалга оширилган трансчегаравий ўтказмалар ҳажми 12,5 млрд долларга етган.
Фото: Марказий банк
Россиядан 9 ой давомида 8,75 млрд доллар миқдорида пул маблағлари юборилган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш 35 фоизни ташкил этди. Пул ўтказмаларида Россия улуши 77 фоизни ташкил қилди. Биринчи чорак якунлари бўйича Россиянинг халқаро транзакциялардаги улуши 68 фоизгача тушганди. Маълумот учун, 2023 йилда Россиядан ўтказмаларнинг жами халқаро транзакциялардаги улуши 2022 йил охиридаги 87 фоизлик кўрсаткичдан 78 фоизгача камайганди.
Транзакциялар ҳажми бўйича иккинчи ўринда 625 млн доллар билан Қозоғистон, кейинги ўринда эса 420 млн доллар билан Жанубий Корея (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш 76 фоиз) турибди. Шунингдек, АҚШдан 415 млн доллар, Туркиядан 291 млн доллар ва Буюк Британиядан 93 млн доллар (ўсиш 67 фоиз) пул маблағлари юборилган, БААдан юборилган пуллар 66 фоизга ўсган. Пул ўтказмалари ҳажмининг фоизда энг юқори ўсиши 97 фоизлик кўрсаткич билан Польша (48 млн доллар) ҳиссасига тўгри келди.
Энг кўп пул маблағлари июль ойида ─ 1,78 млрд доллар юборилган. Энг паст кўрсаткич эса февраль ойида - 738 млн доллар қайд этилган.
Тасодифий хабарлар
Тошкентда 2 млрд кредит олиб бериш эвазига пул талаб қилган шахслар ушланди
Агробанк фермер хўжаликлари раҳбар ва ишчи ходимлари ўқув курсини ташкил қилди
Рауф Камилджанов Савдогарбанк акциялари назорат пакетини сотиб олди