UZCARD ўсмирлар учун молиявий саводхонликни ривожлантиришга мўлжалланган махсус ўйинни ишлаб чиқди

30.10.2024 13:38

609

UZCARD FORUM 2024 тадбирида 12 ёшдан бошлаб ўсмирлар учун ишлаб чиқилган махсус "Бизнес-код (https://uzcard.uz/uz/news/business_code)" ўйини тақдим этилди. Лойиҳа ёш авлодга шахсий молияни бошқариш кўникмаларини ҳосил қилиш ва ва тадбиркорлик тафаккурини ривожлантиришда ёрдам беради. Ўйинни турли воситалар ёрдамида кенг тарғиб қилиш кўзда тутилган.

Фото: UZCARD

UZCARD 12 ва ундан катта ёшдаги ўсмирлар учун молиявий саводхонликни оширишга қаратилган "Бизнес-код" ўйинини ишлаб чиқди. Мазкур лойиҳа UZCARD FORUM 2024да тақдим этилди.

Лойиҳа мақсади ёш авлодга шахсий молияни бошқаришнинг асосий кўникмаларини ўзлаштиришда ёрдам бериш ҳамда тадбиркорлик қобилиятларини шакллантиришга қаратилган.

Фото: UZCARD

UZCARD "Бизнес-код"ни кенг тарғиб қилиш мақсадида яқин кунларда қуйидаги ташаббусларни амалга оширмоқчи:

  • Таълим муассасаларида ўйинларни тарқатиш: ўйинларни мактаблар ва олий ўқув юртларига етказиш;
  • UZCARD Kids каналлари орқали совринли ўйинлар ва ижтимоий тармоқларда фаол тарғибот олиб бориш;
  • Қаҳвахоналарга ўйинни жойлаштириш ва ташриф буюрувчилар билан ўйинлар ўтказиш;
  • UZCARD томонидан болалар учун ташкил этиладиган тадбирларда ўйинлардан фойдаланиш.

Шунингдек, 11-синф ўқувчилари ва талабалар ўртасида мусобақалар ўтказиш, ҳамда таълим муассасаларида молиявий саводхонлик бўйича машғулотлар ўтказиш учун ўқитувчилар ва фаолларни тайёрлаш ташкил этилади

Ушбу лойиҳа ёш авлодда молиявий таълим ва тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантиришда муҳим қадам бўлиб, Ўзбекистонда молиявий саводхонлик даражасини оширишга хизмат қилади.

 

Теглар:

#uzcard

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган