Ипотека банк хорижда саёҳат қилувчилар учун махсус Mastercard картасини таклиф қилмоқда

30.10.2024 10:07

512

Мазкур карта (https://ipotekabank.uz/uz/private/plastic-cards/mc_standart/) билан хорижда тўлов амалга оширилганда, 3-14 кун ичида кешбэк олиш имконияти мавжуд. Кешбэк миқдори ресторан ва кафеларда 5 фоизни, такси хизматидан фойдаланганда 10 фоизни ташкил қилади.

Фото: Ипотека банк

Ипотека банк хорижда саёҳат қилувчилар учун ўзининг Mastercard Standart картасидан фойдаланишни таклиф қилмоқда.

Хорижий мамлакатларда мазкур карта билан тўлов амалга оширилганда, 3-14 кун ичида кешбэк олиш имконияти мавжуд. Кешбэк миқдори ресторан ва кафеларда 5 фоизни, такси хизматидан фойдаланганда 10 фоизни ташкил қилади.

Шунингдек, ушбу картага қуйидаги хизматлар бепул қўрсатилади:

  • халқаро банк картаси банк томонидан техник носоз ҳолда чиқарилганда янгилаш, SMS-хабарнома, интернет тўлови, "3D-secure" хизматларини улаш, банк картаси айланмаси тўғрисида маълумотномани тақдим этиш;
  • ипотека банкда эмиссия қилинган халқаро банк картасига нақд ва нақдсиз валюта маблағларини кирим қилиш
  • халқаро тўлов терминалидан хорижий валютани нақдлаштириш.

Ипотека банк халқаро банк карталаридан бошқа банкнинг банкомат, терминал ва амалиёт шохобчалари орқали нақд пул ечишда 1%, товар харид қилишда 2% хизмат ҳақи олинади.

Халқаро банк картасини 50 минг сўм эвазига очиш мумкин ҳамда камида 10 доллар миқдорида депозит қўйиш талаб этилади. Батафсил маълумотларни ушбу ҳавола орқали олиш мумкин.

Теглар:

#ипотека-банк

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган