Халқаро Молия Корпорацияси томонидан "Банк соҳасидаги ислоҳотлар Ўзбекистон иқтисодиётини ўзгартирмоқда. Ҳукуматнинг банкларни хусусийлаштириш сиёсати мамлакат тадбиркорлари учун кредитлаш оқимини кучайтиради" мавзусида материаллар тайёрланди. Унда мамлакатдаги кичик тадбиркорлик ва йирик бизнес вакиллари, иқтисодчи экспертлар ва мутахассислар, шу жумладан, Bankers.uz бош муҳаррири И.Туропов ҳам иштирок этди.
Халқаро Молия корпорацияси нашр қилган материалда жумладан қуйидаги сўзлар бор:
"Соғлом банк тизими ва соғлом иқтисодиёт ўртасида узвий боғлиқлик бор. Соғлом банк тизимисиз соғлом иқтисодиётга эришиб бўлмайди," - деб таъкидлаган собиқ банк ходими, Bankers.uz интернет-нашри бош муҳаррири Исмоил Туропов.
Ипотека банк иқтисодий таҳлил ва стратегик ривожланиш бошқармаси собиқ бошлиғининг фикрича, "Ўзбекистоннинг қайта жонланган банк тизими, янги бизнес турлари, янги хизматлар ва инновациялар учун йўл очиб берувчи асосий дастак ҳисобланади, шу орқали эса, банклар мамлакатни рақобатбордош қилишга кўмаклашади."
Скриншот: ifc.org
Тасодифий хабарлар
Tenge Bank Вестминстер Университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолади
"Ипак Йўли" банки Халқаро молия корпорацияси томонидан тақдирланди
Осиё тараққиёт банки ипотека бозори учун яна 150 миллион доллар ажратади
"Микрокредитбанк" АТБ томонидан Фарғонада пресс-тур ташкил этилди
Асакабанк юридик шахслар учун Global Payment Innovation янги хизматини ишга туширди