Фото: senat.uz
Тижорат банкларининг депозит базаси йил бошига нисбатан 18,7 фоизга ёки 45,2 трлн сўмга ошди. Bankers.uz банкларни депозит базаси бўйича таҳлил қилди.
Бунда жисмоний шахслар депозитлари ҳажми 20,1 трлн сўмга ва юридик шахсларники эса 25,1 трлн сўмга ортган. Тўққиз ой давомида нодавлат банкларида жисмоний шахсларнинг депозитлари (+11,67 трлн сўм) давлатга банкларидагига қараганда (+8,4 трлн сўм) нисбатан кўпроққа ошган.
Маълумот учун, Марказий банк томонидан эълон қилиб бориладиган депозит базаси таркибида - барча депозит (талаб қилиб олингунча, жамғарма ва муддатли депозит) ҳисобрақамлар ҳамда депозит сертификатлари акс этади.
Давлат банклари
Ушбу банкларда депозитлар ҳажми йил бошига нисбатан 21,7 трлн сўмга ёки 18 фоизга ортди. Энг катта ўсиш Халқ банки (+6 трлн сўм), Ўзсаноатқурилишбанк (+4,18 трлн сўм) ва Ўзмиллийбанкда (+4 трлн сўм) кузатилган. Давлат банклари орасида Асакабанк (-1,4 трлн сўм) депозитлар ҳажми йил бошига нисбатан камайган.
Изоҳ: Мазкур сегментнинг жами кўрсаткичларига Пойтахт банкнинг натижалари ҳам қўилган ҳолда ҳисоб-китоб қилинди. Айни пайтда мазкур банк хусусий банк ҳисобланади.
Агробанк (+3,79 трлн сўм), Алоқабанк (+2,5 трлн сўм), Бизнесни ривожлантириш банки (+1,35 трлн сўм), Микрокредитбанк (+683 млрд сўм), Туронбанкларда (+527 млрд сўм) ҳам жами депозитлар ҳажмининг йил бошига нисбатан ортиши кузатилди.
Хусусий ва бошқа банклар
Давлат назоратида бўлмаган банкларининг депозит қўйилмалари ҳажми январь-сентябрь ойларида қарийб 23,46 трлн сўмга кўпайди. Тўққиз ой давомида ушбу банклар орасида депозитлар ҳажми энг кўп ортган банклар:
- Ипотека банк (+4,7 трлн сўм)
- Капиталбанк (+3,8 трлн сўм)
- ANORBANK (+3,2 трлн сўм).
Қуйидаги банкларда депозитлар ҳажми йил бошига нисбатан камайган:
- Азия Альянс банк (-436 млрд сўм),
- KDB Bank Uzbekistan (-180 млрд сўм),
- Тенге банк (-44 млрд сўм),
- Смартбанк (-1 млрд сўм).
Тасодифий хабарлар
Бухорода банк тизими мансабдор шахслари кредит маблағларини ноқонуний ўзлаштирганлиги айтилмоқда
1 сентябрдан талабалар учун Марказий банкнинг асосий фоиз ставкаси (14 фоиз) миқдорида имтиёзли таълим кредитларини бериш жорий этилади
Асакабанк "Тадбиркорга янги куч" кредит маҳсулотини таклиф этмоқда