Халқ банки қимматбаҳо смартфон ютиб олиш мумкин бўлган акцияни эълон қилди

28.10.2024 11:57

379

Акцияда Халқ банкининг “xazna” мобиль иловаси орқали “Фоизлар олдиндан”, “Премиум” ва “Стандарт” омонатларини расмийлаштирган ҳамда минимал 10 млн сўм омонат қолдиғига эга бўлган мижозлар иштирок этишлари мумкин.

Фото: Халқ банки

Халқ банки эълон қилган акция доирасида банкда онлайн омонат расмийлаштирган мижозлар қимматбаҳо смартфон ва аксессуарларни ютиб олиши мумкин.

Акцияда Халқ банкининг “xazna” мобиль иловаси орқали “Фоизлар олдиндан”, “Премиум” ва “Стандарт” омонатларини расмийлаштирган ҳамда минимал 10 млн сўм омонат қолдиғига эга бўлган мижозлар иштирок этишлари мумкин.

Акция қоидалари:

  • Иштирокчиларнинг омонат қолдиқларидаги ҳар бир тўлиқ 10 000 000 (ўн миллион) сўм учун қўшимча имконият берилади. (Масалан, 21 млн сўм омонат учун 2 та имконият берилади).
  • 2024 йил 31 октябргача омонат расмийлаштирган ва акция охиригача сақлаган мижозларга қўшимча 2 та имкон берилади.
  • 2024 йил 1 ноябрдан 30 ноябргача омонат расмийлаштирган ва акция муддати якунигача сақлаган мижозларга қўшимча 1 та имкон берилади.
  • Бир иштирокчи учун имконларнинг максимал миқдори 50 тани ташкил этади.

Эслатма: бир иштирокчи фақат битта ютуқ ғолиби бўлиши мумкин.

Акция 2024 йил 24 октябрдан 2024 йил 29 декабрга қадар давом этади.

Акцияда қуйидаги совринлар ўйналади:

  • Iphone 16 Pro Max - 10 та
  • Apple Watch Series 8 - 15 та
  • Apple Ipad mini 6 - 10 та
  • Apple AirPods Pro - 15 та 

Ғолиблар тасодифий сонлар генератори (random.org сайти) орқали танланади. Ғолибларни аниқлаш маросими Халқ банкининг Тошкент премиум банк хизматлари биносида ўтказилади ҳамда банкнинг расмий ижтимоий тармоқларда жонли эфирда кўрсатилади.

Теглар:

#xazna

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган