Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 15 июлдаги “Республикада ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 6262-сонли Фармонига асосан Агробанкка бир қатор аниқ вазифалар берилган эди.
Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Агробанк ташаббуси билан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Тошкент давлат аграр университети, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ва бир қатор илмий текшириш институтлари билан ҳамкорликда “Фермерлар мактабида” ўсимликларни ҳимоя қилиш йўналишида интенсив курслар йўлга қўйилди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди.
Интенсив курсига қабул жараёнлари онлайн сўровномалар топшириш орқали бўлиб ўтди. Жами 680 та номзод ўқиш истагини билдирган ҳолда сўровномалар топширган бўлса, шундан 35 та тингловчи ёзма ва суҳбат асосида баҳоланиб ўқишга тавсия этилди. Тингловчилар 2021 йилнинг 13 сентябрь кунидан ўқишларни бошлади.
Ўқув курсларида 7 та йўналишда яъни энтомология, нематология, гербалогия, вирусология, токсикология ҳамда тупроқ таҳлили йўналишларида чет эл тажрибасига эга бўлган профессор ўқитувчилардан 3 ой мобайнида назарий ва амалий билимлар олишади. Назарий билимлар Фермерлар мактабида олиб борилса, амалий билимларини ўсимликлар ҳимояси бўйича ихтисослаштирилган бир қатор лабораторияларида олиб боришади.
Мазкур йўналишда 1 йил мобайнида 200 га яқин мутахассислар тайёрлаш режалаштирилган. Интенсив курсдан асосий мақсад ўсимликларни ҳимоя қилиш йўналишларида ўсимликлар клиникаси ҳамда биолабораториялар учун малакали мутахассисларни тайёрлашдан иборат. Шу ўринда айтиш керакки, ўқув билан боғлиқ барча харажатлар тўлиқ Агробанк томонидан молиялаштирилади ва соҳага илмий инновасияларни жорий қилишни давом эттиради.
Тасодифий хабарлар
Туронбанк иқтидорли талаба ёшлар учун махсус стипендия жорий қилди
Kaspi Қозоғистон Марказий банки билан рақобатлашмоқчи
Беҳзод Абдураҳмонов Ўзбекистондаги Visa минтақавий бўлинмаси раҳбари этиб тайинланди