Бизнесни ривожлантириш банки томонидан жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаб факторинг хизмати йўлга қўйилди. Қарши шаҳри мисолида шу кунгача 10 дан ортиқ тадбиркорлар ушбу хизматдан фойдаланган. Бу ҳақда БРБ Қашқадарё вилоятига уюштирган пресс-тур давомида маълум қилинди.
Фото: Bankers.uz
Факторинг ─ бу бошқа иқтисодий субъектларнинг қарздорлик бўйича мажбуриятларини сотиб олиш ёки қайта сотиш муносабатларини англатади.
"Факторинг хизматининг кредитдан афзал томони шундаки, факотирингда тўов муддати қисқа бўлади, кредитники эса узоқ ва қисқа муддатли. Кредитда фоиз тўлови олинса, бунда комиссион тўлов олинади, яна бир қулай томони, ортиқча ҳужжатлар талаб қилинмайди", деди БРБ нинг Қарши БХО бошқарувчи ўринбосари Фарруҳ Қўзиев.
БРБ томонидан факторинг хизмати қуйидаги тадбиркорлик субъектларига кўрсатилмоқда:
- Кичик бизнес субъектлари — жами даромади календар йил давомида 1 млрд сўмдан 10 млрд сўмгача бўлган тадбиркорлик субъектлари;
- Ўрта бизнес субектлари — жами даромади календар йил давомида 10 млрд сўмдан 100 млрд сўмгача бўлган тадбиркорлик субъектлари ;
- Корпоратив бизнес субъектлари — жами даромади календар йил давомида 100 млрд сўм ва ундан юқори бўлган тадбиркорлик субъектлари. ;
Факторинг хизматидан фойдаланиш бўйича батафсил талабларни brb.uz сайтидан олишингиз мумкин.