Микрокредитбанк ва "Қозоғистон Экспорт-кредит агентлиги" АЖ ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланди

25.10.2024 09:36

207

"Микрокредитбанк " АТБ ва "Қозоғистон Экспорт-кредит агентлиги " АЖ ўртасида суммаси 10 миллион АҚШ долларини ташкил этувчи ҳамкорлик келишуви имзоланди, деб хабар бермоқда банк матбуот хизмати.

Фото: Микрокредитбанк

"Микрокредитбанк" АТБ ва "Қозоғистон Экспорт-кредит агентлиги" АЖ ўртасида суммаси 10 миллион АҚШ долларини ташкил этувчи ҳамкорлик келишуви имзоланди, деб хабар бермоқда банк матбуот хизмати. Мазкур келишув Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги савдо ҳажмини ошириш ва минтақада келажакдаги инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга қаратилган. Шунингдек, ҳамкорлик меморандуми давлатлараро иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам ҳисобланади.

Келишув шартларига кўра, "Микрокредитбанк" АТБ мижозларига кредитлар тақдим этишда зарур молиявий ресурслар билан қўллаб-қувватлайди.

Имзоланган келишув Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратади, мамлакатнинг экспорт салоҳиятини оширишга ёрдам беради. Молиялаштириш олган тадбиркорлар ўз савдо бозорларини кенгайтириш, маҳсулот ва хизматлар сифатини яхшилаш ҳамда халқаро бозорда рақобатбардошлигини ошириш имкониятига эга бўлади.

Таъкидлаш керакки, "Микрокредитбанк" АТБ ва "Қозоғистон Экспорт-кредит агентлиги" АЖ ўртасидаги келишув иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ҳар иккала мамлакатдаги бизнесни қўллаб-қувватлаш учун бир қадамдир. Ҳамкорлик натижасида савдо ҳажмларининг сезиларли ошишига ва Ўзбекистон ҳамда Қозоғистондаги тадбиркорлар учун янги имкониятлар эшигини очади.

Ҳамкорлик асосида

Теглар:

#микрокредитбанк

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган