Фото: Bankers.uz
UZCARD FORUM 2024 доирасида Ўзбекистоннинг етакчи тўлов тизими оператори UZCARD ҳамда молиявий муассасалар учун сунъий интеллект соҳасидаги пешқадам Zypl.ai ҳаммуассислигида "1ziyo.ai" номи остида қўшма корхона ташкил этиш тўғрисида келишувга эришдилар.
Zypl.ai Стенфорд университетида биринчи бўлиб генератив рақобатли тармоқлар (GAN) нинг такомиллаштирилган версиясига асосланган молиявий рискларни моделлаштириш вазифаси билан ишга туширилди. 50 кишидан иборат, асосан ML муҳандислари жамоаси билан Zypl БАА ва Саудия Арабистонидан Қозоғистон ва Ўзбекистонгача бўлган 13 дан ортиқ бозорларда молиявий муассасалар учун AI SaaS ечимини кенгайтирмоқда. Айни пайтда компания БААнинг Dubai International Financial Centre (DIFC) да жойлашган.
"1ziyo.ai" Ўзбекистондаги биринчи компания сифатида, мамлакатдаги молия институтларида хавфларни баҳолаш, фирибгарликларни аниқлаш, транзаксияларни кузатиш ва портфелни шакллантириш жараёнларида инқилоб яратишга қодир сунъий интеллект ечимларини ишлаб чиқиш учун ҳар икки томоннинг тажрибаси ва технологияларини бирлаштиради. СИ-ечимлар zypl.ai генератив нейрон тармоғи ёрдамида синтетик маълумотларни яратиш учун турли хил маълумотлар манбаларидан фойдаланишга асосланади.
Zypl компаниясининг асосий устунлиги сунъий интеллектга асосланган синтетик маълумотларни яратишнинг ноёб технологияси - zGAN бўлиб, у оптимал миқдордаги ташқи кузатувлар яратиш орқали машина ўрганиш моделларининг башорат қилиш аниқлигини оширади. zGAN турли хил сценарийларни, жумладан сунъий интеллект моделини ўқитишда анъанавий равишда истисно қилинадиган "қора оққуш" ҳолатларини стресс-тест орқали моделнинг барқарорлигини оширади.
Ҳозирда, Zypl компанияси ўзининг zGAN маҳсулотига патент олиш жараёнида. Шунингдек, компания янги Lucid - генератив сунъий интеллект платформасини ишлаб чиқди. Бу платформа таснифлаш ва молиявий хатарларни аниқлаш (кредит скорингини яхшилаш, фирибгарликни аниқлаш, транзаксияларни кузатиш, ундирувни башорат қилиш) моделларини ўқитиш учун ечимларни тақдим этади.
Фото: Bankers.uz
Шундай қилиб, UZCARD ва Zypl.ai ўртасидаги қўшма корхонанинг ташкил этилиши Ўзбекистон молия секторининг рақамли трансформациясида муҳим қадам бўлиб, иқтисодий барқарорликни мустаҳкамлайди ҳамда молия институтларининг, шунингдек мамлакатнинг бутун молиявий экотизимининг, жумладан тўлов тизимлари ва рақамли ечимларнинг янада ўсиши ва ривожланиши учун замин яратади.
Тасодифий хабарлар
Қурбон ҳайити муносабати билан 4 кун кетма-кет дам олиш куни бўлади
Банкларнинг халқаро карталардан нақд валюта ечиб олишда комиссия ўрнатгани мижозларда норозилик уйғотмоқда
Халқ банки Раисига янги ўринбосарлар тайинланди