UZCARD ўз номидан фойдаланиб содир қилинаётган фирибгарлик ҳолатлари кўпаяётганлиги ҳақида огоҳлантирди

13.09.2021 16:09

1 786

UZCARD сўнгги пайтларда ўз фирма номи, шунингдек, расмий сайтидаги маълумотлардан фойдаланиб, шунга ўхшаш алдамчи (фейк) сайтлар орқали жисмоний шахсларга нисбатан фирибгарлик ҳолатлари кўп учраётганлиги ҳақида огоҳлантирди.

Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази (UZCARD) сўнгги пайтларда ўз фирма номи (бренди), шунингдек расмий сайтидаги маълумотлардан фойдаланиб, шунга ўхшаш алдамчи (фейк) сайтлар орқали жисмоний шахсларга нисбатан фирибгарлик ҳолатлари кўп учраётганлиги ҳақида огоҳлантирди. Хусусан, бундай фирибгарлар турли сайтлар орқали гўёки UZCARD номидан мижозларга "бир марталик тўлов" тўланишини ваъда қилишмоқда.

"Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда, Интернетда ва мессенжерларда UZCARD маълумот саҳифаларидан нусха кўчириш ҳоллари тез-тез учраб турибди. Фирибгарлар UZCARD брендидан фойдаланиб, мавжуд бўлмаган лойиҳалар доирасида пул мукофотларини тўлашни ваъда қилиб, одамларни алдамоқдалар.

"Тўловлар" сабаблари турлича бўлиши мумкин, ҳар сафар фирибгарлар алдашнинг янги схемаларини ўйлаб топяптилар. Мисоллардан бири — uz-investt.space, invest-uz.space манбалари бўлиб, мавжуд бўлмаган лойиҳа доирасида бир марталик моддий тўловларни таклиф қилади", дейилган хабарда.

тасдиқланмаган сайтларга пароллар ва шахсий маълумотларни киритишда хушёр бўлинг, шахсий маълумотларингизга учинчи шахсларнинг киришини истисно қилинг.

Компания карта эгаларига "ҳар қандай муаммони ҳал қилишдан кўра, уни олдини олиш осонроқ" эканлиги эслатиб, бундай "ноқулай" вазиятларга тушиб қолмаслик ва карта ҳисобларидаги пуллари хавфсизлигини таъминлаш учун имкон қадар ҳушёр бўлишга чақирмоқда.

"Агар сизга нисбатан жиноят содир этилган бўлса, зудлик билан хизмат кўрсатувчи банк билан боғланинг, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар беринг.

Шубҳали SMS ёки қўнғироқлар ҳақида хабар бериш учун қуйидаги контактларга боғланиш сўралади

+998 (71) 200 28 28

инфо@uzcard.uz

Теглар:

#uzcard

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган