Moody’s агентлиги Капиталбанкнинг кредит рейтингини B2 даражасида тасдиқлади

23.10.2024 10:58

228

Timer  png5 дақиқада ўқилади
Халқаро таҳлилий агентлик экспертлари Капиталбанкнинг кредит портфелининг сифати ва барқарор ўсиш кўрсаткичларини баҳолади.

Фото:Капиталбанк

Moody’s Investors Service рейтинг агентлиги Капиталбанкнинг кредит рейтингини B2 даражасида тасдиқлади ва узоқ муддатли прогнозни “барқарор”дан “ижобий”га ўзгартирди. Бунда рисклар пасайганлиги, асосий молиявий кўрсаткичлар ўсиши ва банк активлари самарали бошқаруви қайд этилди.

Агентлик экспертлари Капиталбанк барқарор рентабеллик кўрсаткичларини намойиш этишда давом этишини, бозорни молиялаштиришга паст даражадаги боғлиқликни сақлаб қолишини ва ликвидликнинг тегишли даражасини таъминлашини кутиб қолишади. Бу натижа банкнинг бозордаги барқарор ўрни ва активларни самарали бошқариш қобилиятидан далолат беради.

“20 йилдан ортиқ давр мобайнида Капиталбанк молиявий мақсадларга эришиш ва бизнес ўсишини қўллаб-қувватловчи ишончли ҳамкор бўлиб келмоқда. Рейтингларни ошириш нафақат бугунги муваффақиятимизни эътироф этиш, балки келажак учун катта масъулият ҳам демакдир. Биз мамлакатимизнинг банк соҳасида етакчи ўринни сақлаб қолган ҳолда ўз мавқеимизни мустаҳкамлаш, жараёнларни такомиллаштириш ва инновацион ечимларни жорий этишда давом этамиз”, — дейди Капиталбанк бошқаруви раиси Кирилл Маевский.

Moody’s рейтинг агентлиги ҳақида

Moody’s халқаро рейтинг агентлиги (тўлиқ номи – Moody’s Investors Service) – кредит рейтингларини белгилаш, тадқиқот ўтказиш ва рискларни таҳлил қилиш билан шуғулланади. Бу агентлик Standard & Poors ва Fitch Ratings агентликлари билан бир бирга дунёдаги \"катта учлик\" етакчи рейтинг агентликлари ҳисобланади. Компаниянинг энг юқори профессионал стандартларга асосланган фаолияти капитал бозорларининг шаффофлиги ва интеграциясини оширишга замин яратади.

Ҳамкорлик асосида

Теглар:

#капиталбанк#Moodys

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган