Сентябрь ойида муаммоли кредитлар қолдиғи деярли ўзгармади

23.10.2024 07:13

620

Банклардаги муаммоли кредитлар қолдиғи ой давомида 9 млрд сўмга кўпайди, бунга NPLнинг давлат банкларида 458 млрд сўмга камайиши, бошқа банкларда эса 467 млрд сўмга ортиши сабаб бўлди. NPL улуши жами банк тизими бўйича ўзгаришсиз — 4,2 фоиз даражасида қолди.

Иллюстратив фото: Bankers.uz

Марказий банк маълумотларига кўра, 2024 йил сентябрь ойида банкларнинг кредит портфели қарийб 6 трлн сўмга кўпайиб, унинг жами қолдиғи 515,6 трлн сўмдан ортган. Давлат банкларининг барчасида кредитлар қолдиғи ортиши ҳисобига уларнинг кредит портфели роппа роса 4,0 трлн сўмга, бошқа банкларда 1 трлн 965 млрд сўмга ортган. Бошқа банклардан Ипотека банк (-360,7 млрд сўм), Тенге банк (-136,4 млрд сўм) ҳамда Узум банк (-4,2 млрд сўм)да кредит портфели қолдиғи камайиши кузатилган.

Муаммоли кредитлар (NPL) қолдиғи банк тизими бўйича ой давомида 9 млрд сўмга кўпайган ва 21 трлн 539 млрд сўмни ташкил қилган. NPL қолдиғи давлат банкларида 458 млрд сўмга камайган бўлса, бошқа банкларда 467 млрд сўмга ортган. Хусусан, муаммоли кредитларни камайтириш борасида Ўзмиллийбанк (-436,1 млрд сўм) ва Ўзсаноатқурилишбанк (-200,4 млрд сўм) фаол бўлган бўлса, Ипотека банк (+288 млрд сўм), Агробанк (+144 млрд сўм) ва Капитал банк (+127 млрд сўм)ларда NPL қолдиғи бошқа банкларга қараганда сезиларли равишда ортган.

NPL улуши мос равишда давлат банкларида 0,2 фоизга камайиши ва бошқа банкларда 0,2 фоизга кўпайиши ҳисобига, жами банк тизими бўйича ўзгаришсиз - 4,2 фоиз даражасида қолган.

Теглар:

#муаммоли_кредитлар#NPL

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган