Фото: PixelCraft
PixelCraft компанияси фойдаланувчиларнинг барча эҳтиёжларини ҳисобга олган ва фойдаланишдаги қулайликни таъминлаган ҳолда замонавий технологияларни қўллаб, мамлакат банк секторидаги энг сара корпоратив сайтлардан бири - Пойтахт банк корпоратив веб-сайтининг янги версиясини ишлаб чиқди. Барча тоифадаги мижозлар учун алоҳида мўлжалланган саҳифалар, Google юқори кўрсаткичлари – PageSpeed Insights (юклаб олиш тезлиги), қулай мобил версия, 4К катта дисплейларига мослаштирилган миқёс, улуғвор ва жозибали дизайн, банк Telegram-боти билан интеграциялашув, интерактив хизматларнинг кенгайтирилган функционали, хавфсизлик алгоритми даражасининг юқорилиги сайтнинг асосий афзалликлари саналади.
2018 йилда давлат ташаббуси билан ташкил этилган “Пойтахт банк” АЖда бугунги кунда ўзгартириш ва хусусийлаштириш жараёнлари давом этмоқда. Сўнгги йилларда банк ўз хизматларини фаол модернизация қилмоқда, жумладан, кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш ва мижозларга универсал хизмат кўрсатиш бўйича лойиҳаларни ишга туширмоқда. Хусусийлаштириш ва хорижий инвесторларни жалб қилиш натижасида юзага келган кенгайиш ва ўзгаришлар шароитида банкнинг молиявий хизматларини янада рақамлаштириш ва ривожлантиришни қўллаб-қувватлаган ҳолда мижозларнинг замонавий сўровларини акс эттирувчи poytaxtbank.uz янги веб-сайтини яратиш ташаббуси билан чиқди.
"Bitrix Framework" платформасида саҳифаларни юклаб олиш тезлигини сезиларли даражада ошириш имконини берган композит сайт корпоратив веб-сайтнинг ўзига хос хусусиятларидан бири ҳисобланади. Шу сабабли фойдаланувчи исталган саҳифанинг контентини бир зумда юклай олади, бу веб-сайтда ахборот излашни максимал даражада тезлаштиради.
Ўзбекистон банклари корпоратив сайтларининг аксарияти билан солиштирганда, веб-саҳифалар маҳсулдорлигини ва оптималлаштирилишини таҳлил қилувчи PageSpeed Insights – Google веб-инструменти маълумотларига кўра, "Пойтахт банк" АЖ сайти маҳсулдорликнинг барча параметрлари, излашни оптималлаштириш (SEO), махсус имкониятлар ва бошқа тавсиялар бўйича энг юқори кўрсаткичлари билан ажралиб туради. Шунингдек веб-сайт Google асосий интернет-кўрсаткичлари – PageSpeed Insights (мобил ускуналардан ва компьютерлардан) бўйича текширувдан тўлиқ ўтади.
Сайт содда навигацияга, осон тушуниладиган фойдаланувчи интерфейсига эгалиги боис қулай бўлиб, учта тилдаги версияда ишлайди. Сайтнинг мобил версиясидан ҳам фойдаланиш қулай: бўлимлар бўйича навигация соддалаштирилган, саҳифаларни юклаб олиш яхшиланган ва меню элементлари оптималлаштирилган. HTML5 янги имкониятлари саҳифани исталган ҳажмдаги экранга мослаштириш имконини беради, код ва скриптлар эса минималлаштирилган, бу маълумотларни узатишга тушадиган босимни анча камайтиради. Буларнинг бари мобил ускуналарда сайт билан ишлашни янада қулайлаштиради.
Лойиҳани ишлаб чиқиш натижасида устувор вазифа бажарилди: график безак воситасида банкнинг индивидуаллиги қайд этилди ва амалий функционал ёрдамида асосий хизматлар ажратиб кўрсатилди. Сайт бир қатор ЎзР ВМҚга, шунингдек Марказий банк ва "Киберхавфсизлик маркази" ДУК талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган. Лойиҳа юқори даражадаги хавфсизлик алгоритмига эга CMS «1С-Битрикс» базасида амалга оширилган.
Хусусий мижозлар, кичик ва ўрта бизнес учун ва корпоратив мижозлар учун алоҳида мўлжалланган саҳифалар ишлаб чиқилгани боис ҳар бир мижознинг сайтдан фойдаланиши янада қулайлашди. Янги ёрдамчи график элементлар – иконкалар кўринишидаги қўшимча навигация менюси, сайтнинг тегишли саҳифасига ўтиш қулай бўлган ён томондаги панель ҳам қўшилди. Уларнинг барчаси веб-саҳифаларнинг турли ускуналарда тўғри акс этишини таъминловчи замонавий ва мослашувчан дизайни билан бойитилган. Бунга сайт дизайни элементлари ҳажмини ўзгартириш технологияси асос қилиб олингани туфайли эришилган. Бундай метод интерфейснинг барча элементларини (шрифт, тугмачалар, блоклар, четланиш ва ҳ.к.) оптимал даражада кўламдор қилиш имконини беради, у минимал зичликка эга мобил ускуналарга ҳам, максимал зичликка эга 4K дисплей экранларига ҳам автоматик равишда мослашади.
Замонавий дизайндан ташқари, сайтда интерактив хизматлар – депозит ва кредит калькуляторлари, "Кредитнинг асосий шартлари ҳақида ахборот берувчи варақ" модули (модулда кредит маҳсулоти характеристикаларига кўра Microsoft Excel файлининг автоматик генерацияси амалга оширилган), фуқароларнинг онлайн-мурожаатлари, шунингдек мижозлар билан реал вақт режимида тезкор алоқа боғлаш учун онлайн-маслаҳатчи ва бошқа хизматлар ҳам мавжуд. Шунингдек банк картасига, кредит олишга ва омонатни расмийлаштиришга буюртма бериш учун ариза жўнатиш имконияти мавжуд.
Тасодифий хабарлар
БАА компанияси Пойтахт банкни сотиб олди
Қишлоқ қурилиш банк трансформация ва истиқбол мавзусида матбуот анжумани ўтказди
AVO.uz янги инвесторга сотилгани маълум қилинди